Наманганда рулда ухлаб қолган ҳайдовчи автоҳалокатга учраб ҳалок бўлди — шифохонадаги йўловчи ҳодиса тафсилотлари ҳақида сўзлаб берди (видео)

Наманганда рулда ухлаб қолган ҳайдовчи автоҳалокатга учраб ҳалок бўлди — шифохонадаги йўловчи ҳодиса тафсилотлари ҳақида сўзлаб берди (видео)

Наманган вилояти Поп туманида 29 май куни «Nexia» дўнгликка урилиши оқибатида ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди, дейилади "Халқ Сўзи Online" хабарида.

Қайд қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 29 май куни соат 04:20 да Тошкент-Ўш А373 автомобиль йўлининг 1-километрида бўлган. Самарқанд вилоятидан келаётган «Nexia» русумли машина ичида 4 нафар фуқароси билан йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб келаётган вақтида йўловчиларнинг огоҳлантиришига қарамасдан ҳайдовчи ухлаб қолган. Натижада машина йўл четидаги дўнгликка урилган ва ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлган.

Йўловчилар ҳайдовчининг танишлари бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!