Наманганда “Gentra” ва “Cobalt” машиналари аварияга учради

Наманганда “Gentra” ва “Cobalt” машиналари аварияга учради

Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизматининг хабар беришича, 4Р-112 “Фарғона ҳалқа йўли” автомобиль йўлининг 93 км.да ҳаракатланиб кетаётган “Gentra” русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши тарафдан ҳаракатланиб келаётган “Cobalt” автомашинаси билан тўқнашув содир этган. Натижада, “Gentra” ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. “Cobalt” автомашинаси ҳайдовчи ҳамда йўловчиси шифохонага ётқизилган.

Наманганда “Gentra” ва “Cobalt” машиналари аварияга учради

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!