Наманганда археология объектига 80 миллиард сўм зарар етказилгани аниқланди

Наманганда археология объектига 80 миллиард сўм зарар етказилгани аниқланди

Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати ва Маданий мерос агентлиги мутахассислари иштирокида ўтказилган ўрганишлар натижасида Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани масъул мансабдор шахслари томонидан маданий мерос объекти уй-жой қуриш учун ноқонуний бериб юборилгани аниқланди. Оқибатда объектга жиддий зарар етказилган.

Жумладан, маданий мерос ёдгорлиги ҳисобланган Янгиқўрғон тумани Гаистон маҳалласида жойлашган “Гаистонтепа” археология ёдгорлигига оид ҳужжатлар туман кадастр ва қурилиш бўлими бошлиқлари томонидан қонунчилик талабларига зид равишда ер участкаларини бериш масаласини кўриб чиқувчи комиссияга тақдим этилган ва ушбу ҳудуд ноқонуний равишда фуқароларга дала ҳовли қуриш учун ажратилган.

Оқибатда, “Гаистонтепа” археология ёдгорлиги 2020-2021 йиллар давомида фуқаро З.М. томонидан бузиб ташланиб, ўрнига уй-жой қурилган. Натижада тарихий объектга 80 млрд. сўм жиддий зарар етказилган.

Текшириш натижасига кўра, жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради madaniymeros.uz.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!