Наҳотки? Хитойдан тарқалган даҳшатли вирусни даволаш усули топилди

Наҳотки? Хитойдан тарқалган даҳшатли вирусни даволаш усули топилди

Ухань университети госпитали шифокорлари 2019-nCoV коронавирусини муваффақиятли даволаш методини топишди. Бу ҳақда "qalampir.uz" хабар бермоқда.

Таъкидланишича, мутахассислар экстракорпорал оксидланиш (кислород билан тўйинганлик) пневмониянинг янги турини даволашда ёрдам беришини аниқлашган.

Шифокорлар ана шу усул билан вирусга чалинган 53 яшар эркакни даволашга муваффақ бўлишган.

Бу Хубэй провинциясида рўй берган биринчи ҳолат ҳисобланади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда 2019-nCoV коронавирусидан ҳалок бўлганлар сони 17 кишини, унга чалинганлар сони эса 620 нафарни ташкил этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!