Нафақахўр қизини ва хотинини отиб ташлади. Қизи ўлди

Нафақахўр қизини ва хотинини отиб ташлади. Қизи ўлди

Калуга вилоятида оила аъзоларини отганликда гумон қилинаётган эркакка нисбатан жиноий иш қўзғатилди. 4 август куни содир бўлган воқеа ҳақида вилоят тергов бошқармаси хабар берди.

Тергов жараёнида аниқланишича, 1 август куни кечқурун Киров тумани Тешевичи қишлоғидаги уйлардан бирида гумонланувчи, унинг қизи ва собиқ рафиқаси ўртасида жанжал келиб чиққан. Жанжал пайтида 69 ёшли эркак травматик тўппонча олиб, аввал 42 ёшли қизининг бошига, сўнгра собиқ хотинининг бошининг орқа қисмига ўқ узган. Шундан сўнг жиноят содир бўлган жойдан машинада қочиб кетган.

Қиз воқеа жойида вафот этди, 66 ёшли аёл тирик қолди ва касалхонага ётқизилди.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, эркак бир мунча вақт оила бўлиб яшамаган, лекин яқинда оғир касаллик баҳонасида оила аъзоларидан бирга қолишни сўраган. Хотини ва қизи уни уйга киритишди. Бир мунча вақт ўтгач, собиқ оила бошлиғи аёллар билан жанжаллашиб, уларга ёмон қарашларини танқид қила бошлади. Бу жанжаллар фожиали жиноятга айланди.

Нафақахўрга нисбатан "Қотиллик ва икки кишини ўлдиришга уриниш" моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи ҳибсга олинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!