На машина, на пул бор: Қашқадарёда эркак пулларидан айрилди

На машина, на пул бор: Қашқадарёда эркак пулларидан айрилди

Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБга 2021 йил 10 май куни Қарши шаҳар “Зоғза” маҳалласида яшовчи Р.Р. ариза билан мурожаат қилди.

Унда шу йилнинг 21 апрель куни Қамаши тумани “Бобиртепа” маҳалласида яшовчи П.Т. ва Косон тумани "Машъал" маҳалласида яшовчи У.А.лар “сизга "Кобальт" русумли автомашина сотамиз" деб алдаб ундан 90.500.000 сўм миқдоридаги пулларини олгани ва на машинадан, на пулдан дарак бўлмагач, Р.Р. алданганини билиб, бу ҳақда ички ишлар органларига хабар берган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!