Мьянма ҳарбий ҳукумати "Facebook"ни блоклади

Мьянма ҳарбий ҳукумати "Facebook"ни блоклади

Мьянма ҳарбий ҳукумати интернет-провайдерларга мамлакатдаги давлат тўнтаришидан бир неча кун ўтгач, норозилик намойишлари кучайиб бораётган бир пайтда "Facebook"га киришни вақтинча тўсиб қўйиш бўйича буйруқ берди, деб хабар бермоқда Bloomberg.

«Биз расмийлардан Мьянмадаги одамлар ўз оилалари ва дўстлари билан мулоқот қилишлари ва муҳим маълумотларга эга бўлишлари учун алоқани тиклашни талаб қиламиз», — дейилади Facebook вакилининг баёнотида. Бундан ташқари, мамлакатда Instagram, WhatsApp ва Facebook Messenger мессенжерлари блокланган, деб хабар беради NetBlocks интернет мониторинг хизмати.

Баъзи ОАВларнинг хабарларига кўра, ҳарбий ҳукумат буйруғи билан провайдерларга 7 февраль куни ярим тунгача Facebook’га киришни чеклаш тўғрисида кўрсатма берилган. 

1 февраль куни Мьянмада ҳарбий тўнтариш содир бўлди. Ҳокимият қуролли кучларнинг бош қўмондони Мин Aунг Хлайнуга ўтди, вице-президент Мьинт Шве президент вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Ҳарбийлар бир йилга фавқулодда ҳолат эълон қилди. 3 февраль куни мамлакат ҳарбий кучлари илгари ҳибсга олинган 400 га яқин кишини, шу жумладан, ҳукмрон Демократия учун Миллий Лига партиясидан бўлган депутатларни озод қилди. 4 февраль куни БМТ бош котиби Aнтониу Гутерриш Мьянмада мамлакатда ҳокимиятни ҳарбий қўлга киритиш натижасида ҳибсга олинганларнинг барчасини озод қилишга чақирди.

2 февраль куни БМТнинг Хавфсизлик кенгаши Мьянма масаласини муҳокама қилиш учун йиғилган. Кенгаш баёноти «ҳарбий тўнтаришни қоралаш» ва ҳарбийларни «ноқонуний ҳибсга олинганларни зудлик билан озод қилишга» чақиришга қаратилган бўлган. Бироқ Кенгаш бу ҳақда эълон қила олмади, чунки БМТнинг Хитой ва  Россиядаги элчилари келишувга эришишдан олдин Пекин ва  Москванинг тегишли кўрсатмалари бўлишларини айтдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!