Ижтимоий тармоқларда Мўйноқда оммавий муштлашув рўй бергани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Ш.К.Ғиёсов бу ҳақда маълумот берди.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, жорий йилнинг 10 август куни соат 18.00 да Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида жойлашган «Орол» стадионида туманнинг «Мўйноқ сити» ва «Жайхун» командалари ўртасида ҳудудийлик босқичи бўйича футбол ўйини бўлиб ўтган.
Ушбу учрашувнинг 67-дақиқасида иккита жамоа ўртасида келишмовчилик келиб чиққан ва айрим томошабинлар томонидан ўйинни бошқарган бош ҳакамнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб майдон томонга чиқиб кетиш ҳолати юз берган.
Стадионга жамоат тартибини сақлаш мақсадида бириктирилган туман ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари томонидан амалга оширилган ҳаракатлар натижасида жанжал тўлиқ бартараф этилиб, фуқаролар томонидан тартиб бузилишига йўл қўйилмаган.
Мазкур ҳолат оқибатида ўйин иштирокчилари, ҳакамлар ва томошабинлар орасида тан жароҳатини олиб касалхонага мурожаат қилганлар бўлмаган.
Ҳозирда, жамоат тартибини бузишга сабабчи бўлган фуқароларнинг барчасини шахси аниқланиб, уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш бўйича суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.