Мўйноқда казино очилиши тасдиқландими?

Мўйноқда казино очилиши тасдиқландими?

Бундан икки йил олдин Мўйноқда казино қурилиши ҲАҚИДАГИ хабар аҳоли орасида анча шов-шув уйғотганди. Ваҳоланки, казино, деганда тасаввуримизда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳри пайдо бўлади.

Хўш, Мўйноқ ҳам қачонлардир ўйин бизнеси ривожланган, тун-у кун ҳаёт қайнаб ётадиган шаҳарлар қаторига қўшила оладими? Бундай қарасангиз, ўтмишдаги уйқаш тасодифлар улар келажагини ҳам бир траекторияга бураётгандай. Мана қаранг, Лас-Вегас ҳам, Мўйноқ ҳам 1931 йилда ташкил топган экан. Иккаласи ҳам чўл ҳудудда жойлашган. Саҳро ўртасидаги ҳудудни ривожлантириш осон бўлмагач, Лас-Вегасда 1931 йилда ўйин бизнесига рухсат бериб юборилади. Ундан кейинги динамика ва бу шаҳарнинг бугунги куни ҳақида гапирмаса ҳам бўлади…
Мўйноқ бир вақтлар саноат, айниқса, балиқчилик бўйича мамлакатнинг энг тараққий этган ҳудудларидан бири бўлган. Бироқ денгизнинг ортга чекиниши бу ердаги завқ-шавқни, тароват ва файзни, одамлар турмушидаги хотиржамлиг-у баракани ҳам тузли қумликлар бағрига ютиб кетди… Бир пайтлар қум барҳанларига туташ соҳиллар аро янграгувчи балиқчи кемаларнинг узун-қисқа «гудок»лари, балиқчиларнинг шодон ҳайқириқлари бари бир зумда зулматга синггандай ғойиб бўлди. Мўйноқ нафақат минтақада, балки дунёдаги энг экологик хавфли ҳудудлардан бири дея тан олинди…

Аслида, Мўйноқ ва умуман, бу ҳудудда ҳаёт издан чиққанига анча бўлган. Аммо бу панжа ортидан қараладиган ёки ўз-ўзидан ҳал бўлиб қоладиган масала эмас эди. Зотан, бу ерда минглаб одамларнинг тақдири ётарди…

Шавкат Мирзиёев Президент сифатида иш бошлаган илк кунларданоқ Орол муаммоси оқибатларини юмшатиш, Мўйноқ туманининг иқтисодий-ижтимоий аҳволини яхшилашга қаратилган амалий ҳаракатларни бошлаб юборди. Уч йил ичида туманни комплекс ривожлантиришга қаратилган иккита ҳужжат қабул қилинди. Мўйноқда казино қуриш тўғрисидаги бизнес лойиҳалар ҳам айнан ушбу ҳужжатларда ўз аксини топган эди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 январдаги «Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 2-иловасида «Global project capital» (GPC) қўшма корхонаси томонидан 1 миллиард доллар эвазига Туризм комп­лекслари (меҳмонхона ва кўнгилочар дам олиш марказлари, савдо марказлари ва бош­қалар) ташкил этиш истиқболли инвестиция лойиҳаси сифатида киритилган. Эътибор берсангиз, бу ерда гап айнан казино ҳақида кетаётганини англайсиз. Қиёслаб кўринг – Мўйноқ туманини ижтимоий-иқтисодий комп­лекс ривожлантириш учун давлат хазинасидан 1,5 триллион сўм ажратилган. «Кўнгилочар дам олиш марказлари» ва унинг атрофида бошқа объектларни қуриш учун эса инвесторлар 1 миллиард доллар маб­лағ тикмоқчи. Штаб-квартираси Лондонда жойлашган «Global project capital» корхонаси бизнес бўйича маслаҳат берувчи ва лойиҳаларни молиялаштирувчи гуруҳдир. Келинг, биз ҳозир бош­­қа жиҳатларни четга суриб, ижтимоий, маданий ва маънавий ҳаётимизда янгилик бўлувчи, биз доим тайсаллаб, «Ғарбнинг чиркин қадриятлари»дан бири сифатида қараб келинган ўйингоҳ-казино ва унинг замонавий дунёда тутган ўрни ҳамда бизнинг ўзига хос юмшоқ ландшафтли шарқона жамиятга «жойлашуви» ҳақидаги «кўп бурчакли» мулоҳазаларни назардан ўтказсак…

Қонунчиликда тақиқланган(ми?)

Казино – қимор ўйини. Бу эса Ўзбекис­тонда қонунан тақиқланган. Яъни, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддасига кўра, қимор ва тавак­к­алчиликка асосланган бошқа ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш ёки ўтказиш, шу жумладан, ана шундай ўйинлар учун қиморхоналар ташкил этиш ёки уларни сақлаш – етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса;
б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб, —
етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Вояга етмаган шахсни қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларга жалб қилиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса,
– энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Қимор ўйини динимизда тақиқланган. Аммо, истисно тариқасида айтиш керакки, бу ўйинга динимиз яралган ҳудуд – Арабистон ярим оролларидаги кўркам Дубай шаҳрида туризмни ривожлантириш ҳисобига қонунан рухсат берилган…

Нега керак?
Мақоламиз бошида Лас-Вегаснинг шиддат билан ривожланиб кетишига қимор ўйин­ларига қонунан рухсат берилгани сабаб бўлганини айтиб ўтган эдик. Дарҳақиқат, бу каби мисоллар жуда кўп. Масалан, Монако давлатининг «иккинчи туғилиши» ҳам айнан казинога боғлиқ. Европадаги илк ўйин уйи – Казино-дю-Монте-Карло дунёга «казино» деган тушунчани тарқатган муассаса саналади. Мамлакат ушбу ўйин олдида қарздор деса ҳам бўлади. Чунки казино ХІХ асрнинг охирида иқтисодий инқирозга учраган мамлакатни банкротликдан қутқариб қолган. Мамлакат қонунларига кўра, Казинода фақат хорижликлар ўйнаши мумкин. Монако фуқароларининг қимор ўйинларида иштирок этиши тақиқланган.

Мўйноқ тумани ҳудудидан 20 баробар кичик бўлган бу давлатга йилига айнан казино ҳисобига 3 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюради. Монаконинг аҳолиси сони 40 мингга яқин. Мўйноқда эса 33 минг киши истиқомат қилади.

Агар казинога рухсат берилса, у шаҳар ташқарисида алоҳида марказ сифатида қурилади. Бу каби ўйин майдонлари Россия ва Қозоғистонда ҳам мавжуд…

Қарордаги банд нимани англатади?

Президентимизнинг 2020 йил 11 ноябрдаги «2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 8-бандида Мўйноқ туманида алоҳида мақомга эга турис­тик-кўнгилочар зона ташкил этиш бўйича топшириқ берилган. Унда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Бош прокуратура ва Қорақалпоғис­тон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда 2020 йил 1 декабрга қадар ушбу бандда назарда тутилган туристик-кўнгилочар зонани ташкил этиш юзасидан «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиб, амалга оширилишини таъминлаш белгиланган.

Шу ўринда савол туғилади: турис­тик-кўнгилочар зона деганда казино назарда тутилмаяптими? Ҳа! Айнан казино назарда тутилмоқда. Буни Ўзбекистон Рес­публикаси Бош вазири ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов томонидан тасдиқланган «Қорақалпоғистон Респуб­ликаси Мўйноқ туманида алоҳида мақомга эга турис­тик-кўнгилочар зонасини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси («Йўл харита»)» мазмунидан билса ҳам бўлади.

«Йўл харита»да Мўйноқ туманида алоҳида мақомга эга туристик-кўнгил­очар зонасини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳ ҳамда кичик ишчи гуруҳлар тасдиқланган. Унга кўра, Ишчи гуруҳ таркибига Ўзбекистон Рес­публикаси Бош вазири ўринбосари – Инвес­тициялар ва ташқи савдо вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси биринчи ўринбосари, Бош прокурор ўринбосари ва бошқалар киритилган.

Мазкур ҳужжатда тасдиқланган Таваккалчиликка асосланган ўйинни легаллаштириш ва тегишли ҳуқуқий-норматив ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш бўйи­­ча кичик ишчи гуруҳга хорижий давлатларнинг тавакалчиликка асосланган ўйинлар, казино ва шу турдаги бош­­қа ўйинларни ташкил этиш билан боғлиқ қонун ҳужжатларини ҳамда амалий тажрибани ўрганиш, шунинг­дек, таваккалчиликка асос­ланган ўйинлар ва шу турдаги бошқа ўйинларни ташкил этиш билан боғлиқ миллий қонунчиликни инвентаризация қилиш ва натижаси юзасидан таклифларни ишчи гуруҳ котибига умумлаштириш учун киритиш топширилган.

«Йўл харита» бандларида казино бизнесини электрон ва реал кўринишда ташкил этиш ва шу каби таваккалчиликка асос­ланган ўйинларда иштирок этиш, пул ўрнига махсус жетонлар, фишкалар ва бошқа тўлов услубларини қўллаш бўйича қоидалар ва уларни тасдиқлаш бўйи­­ча норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқиш назарда тутилмоқда. «Таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни давлат томонидан тартибга солиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳам эътибордан холи қолдирилмаган ва ниҳоят «Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида алоҳида мақомга эга бўлган туристик-кўнгилочар зона ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш белгиланган.

Демак, Ўзбекистонда илк бор казино ва шу каби таваккалчиликка асосланган ўйин ҳудудлари Мўйноқда ташкил қилиниши тобора аёнлашиб бормоқда.

Есимхон ҚАНОАТОВ,
«ISHONCH»


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Қаттиқ совуқ қачон чекиниши маълум қилинди

Ёғиб ўтган қордан сўнг Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қор қоплами ҳосил бўлди. Бугун эрталаб ҳаво ҳарорати 8-13 даража совуққача, айрим жойларда 15 даража совуққача, энг чекка жанубда 4-6 даража совуққача пасайди.

Ўзбекистонга яна қорли совуқ ҳаво кириб келмоқда

20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.

Пропан нархи тушишда давом этмоқда, бензин эса....

Эътиборли жиҳати шундаки, пропан нархининг кетма-кет бундай арзонлашиб бориши яқин орада кузатилмаган.

Сурияликлар пул тўла қоплар билан банкларга бостириб киришмоқда

Дамашқдан олинган суратларда одамлар банкларга, баъзан катта ахлат қопларига ўралиб, яроқсиз қоғоз пулларни олиб кетаётганини кўриш мумкин.

Келажакда Россия янги ҳудудларни босиб олади

Айтганча, агар мамлакатимиз таркибига яна янги, лекин бизга жуда яқин ҳудудлар қўшилса, бу тажрибадан келажакда ҳам фойдаланиш мумкин.

Саудия Арабистони хазина топди, нефть конларида «оқ олтин» аниқланди

Бу қиролликнинг нефтга бой иқтисодиёти учун нимани англатади?

Наоя Иноуэ ниҳоят Муроджон Аҳмадалиевга жавоб қайтарди

Мутлақ жаҳон чемпиони, япониялик Наоя Иноуэ Муроджон Аҳмадалиевнинг чорловига жавоб қайтарди.

Суриянинг янги раҳбари Исроилга сигнал юбормоқда

Сурия Исроилга қарши ҳужумларни амалга ошириш учун таянч нуқтасига айланмайди.

Учинчи жаҳон уруши бўйича тахминлар билдирилди

Американинг Newsweek журнали, агар учинчи жаҳон уруши бошланса, фронт Европанинг шимоли-шарқида чўзилиши мумкинлигини тахмин қилди.

Самарқандда Tesla Cybertruck “права”сиз бошқарилган

“Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан маъмурий тартибда баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинчалик сақлаш жарима майдончасига жойлаштирилган”, – дейилади хабарда.

Эркинжон Турдимовнинг янги иш жойи маълум бўлди

Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган Эркинжон Турдимов Президент Администрациясига ишга ўтказилади.

Юртимизга қачон қор ёғади?

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Ҳаво ҳарорати -8 даражагача тушиши кутилмоқда

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Россиялик полициячилар оммавий равишда ишдан кетмоқда

Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.

Исроил раҳбарияти ҳибсга олинишига биргина давлат тиш-тирноғи билан қарши чиқмоқда

21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.

«Энди жуда қийин бўлади»: Килиан Мбаппе Лионел Месси тажрибасидан сўнг Криштиану Роналду билан ўйнай олмаганидан афсусдалигини айтди

Килиан Мбаппе «Реал Мадрид» афсонаси Криштиану Роналду билан кийиниш хонасини баҳам кўра олмаслигидан афсусда.

«Оғир кунлар олдинда»: руслар Херсонга бостириб кирди

Россиянинг қўпорувчи гуруҳлари Херсон томон олдинга силжишга ҳаракат қилди. Украина мудофаа кучлари уларни топиб йўқ қилди.

Киевдаги «Орешник тажрибаси» билан таҳдид қилиш

Путин ғарбнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Россиянинг янги ўрта масофага учувчи гипертовушли «Орешник» ракетасини тута олмаслигидан мақтанди.

Россия олти давлат элчихоналарига ҳужум қилди

Киевда Россиянинг ракета ҳужуми натижасида олтита хорижий элчихона зарар кўрди, деди Украина Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Георгий Тихи.

Украина жуда махфий Америка дронларидан фойдаланади

Украина АҚШдан 5 мингдан ортиқ Phoenix Ghost учувчисиз учиш аппаратларини олган, улар ҳақидаги маълумотлар фавқулодда сир сақланади.

НАТО «Россия билан урушга тайёрланмоқда»

Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг фикрича, иттифоқ мамлакатлари совуқ уруш даврида қўлланилган мудофаа режаларига кўп жиҳатдан ўхшаш мудофаа режаларини қабул қилган.

Песков Путиннинг «дуэли» ҳақида гапирди

Россия президенти Владимир Путиннинг Орешник ва Ғарб ҳаво мудофааси ўртасидаги «технологик дуэль» таклифи янги рус ракетасининг заиф томонлари ҳақидаги саволга жавоб бўлди.

WSJ: Трамп ва Путин дунёни бўлишиб олади

The Washington Post газетасининг ёзишича, Кремль Украина масаласида муросага келишга тайёр эмас ва музокараларни фақат куч позициясидан олиб боришга интилмоқда.

Босқинчилар Ғазо шаҳрида кўчирилганлар жойлашган иккита мактабга ҳужум қилди

15 киши ҳалок бўлди, 30 киши яраланди.

Путин қийин аҳволдаги Россия иқтисодиёти ҳақида қандай фикрда?

Россия Марказий банки жорий йилнинг жума куни навбатдаги йиғилиш ўтказади, унда фоиз ставкаларининг оширилиши кутилмоқда.

Бўстонлиқда эр-хотин ва унинг 8 яшар ўғли вафот этди

Бу фожиага ҳам ис газидан заҳарланиш сабаб бўлган.

Салкам 1 млрд сўмни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди

Кўкдала туманида МЧЖ раҳбари иситиш тизимини таъмирлашда 934,4 млн сўмни ўзлаштирган.

Путиндан кейин Украина ўз шартларини эълон қилди

Олий Рада раиси Руслан Стефанчук Украина Россия билан ўз шартлари асосида музокаралар олиб боришга тайёрлигини айтди.

Путин Россия разведка хизматларини танқид қилди

Россия президенти Владимир Путин Россия махсус хизматлари Украинага Россияда «террорчилик ҳужумлари» қилиш имконини берган «энг оғир хатолар»га йўл қўйганини айтди.

Путин Украинада ҳар кунги олға силжишларни даъво қилмоқда

Президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия кучлари Украинадаги асосий мақсадлари сари олға интилмоқда ва ҳар куни муҳим ҳудудларни қўлга киритмоқда.

Путин журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди

Россия президенти Владимир Путин америкалик журналистнинг матбуот анжуманида берган саволига кескин жавоб берди.

Арабистон Исроилнинг Фаластин давлатини очиқ тан олиш шартидан воз кечди — ОАВ

Исроил ва Саудия Арабистони ўртасидаги нормаллаштириш бўйича музокараларда сезиларли «ютуқ»ларга эришилди.

Вьетнамда караокедаги ёнғинда 11 киши ҳалок бўлди

Вьетнам жамоат хавфсизлиги вазирлигининг хабар беришича, бир киши “ўт қўйганликда” гумонланиб ҳибсга олинган.

Нигериядаги ярмаркада 32 нафар бола ҳалок бўлди

Жароҳатланганлар яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган, ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Даҳшат! Қашқадарёда ота ва унинг 3 фарзанди вафот этди

Фожиага ис газидан заҳарланиш сабаб бўлган.

Таркибида тақиқланган модда бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларини Ўзбекистонга олиб келган фуқаро қўлга олинди

“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.

Зеленскийдан Владимир Путин билан музокаралар столига ўтиришга тайёрмисиз, деб сўрашди

Украина армияси ўз кучи билан Қрим ва Донбассни қайтариб ололмайди, деди Украина президенти.

Украинадаги рус қўшинлари сони доимий равишда ўсиб бормоқда

Украинадаги рус қўшинлари сони доимий равишда ўсиб бормоқда ва фронтда вазият жуда кескин.

Камол Адвон касалхонаси ходими Исроил ҳужуми бўлган «даҳшатли» тунни тасвирлаб берди

Камол Адвон касалхонасининг ҳамширалик бўлими раҳбари Ийд Сабба Ғазонинг шимолидаги муассасада кечган тунни «даҳшатга тўла» деб таърифлади.

Сурияда 100.000 дан ортиқ жасади бўлган оммавий қабр топилди

Сурия Фавқулодда Ишчи Гуруҳи раҳбари Мустафо Сурияда бундай оммавий қабрлар бундан ҳам кўп бўлиши мумкинлигини тан олди.