Мурунтов дунёдаги иккинчи йирик кон деб топилди

Мурунтов дунёдаги иккинчи йирик кон деб топилди

Канадада олтин олди-сотдиси билан шуғулланадиган энг йирик компаниялардан бири Kitco 2022 йилда олтин қазиб олиш бўйича дунёдаги энг йирик 10 та конлар рейтингини тузди. Навоий вилоятидаги Мурунтов дунёнинг энг йирик олтин конлари ичида иккинчи ўринни эгаллади.

Рейтингга кўра, Мурунтов конида 2022 йилда тахминан 1,7 миллион унсия олтин қазиб олинган. Коннинг узунлиги 3,3 километрдан ортиқ, эни 2,5 километр ва чуқурлиги қарийб 600 метрни ташкил этади. Мурунтовнинг олтин захиралари ва ресурслари 150 миллион унсиядан ошади.

Мурунтов дунёдаги иккинчи йирик кон деб топилди

Мурунтов кови 2020 ва 2021 йилларда дунёдаги энг йирик олтин кони бўйича пешқадам бўлган. 2022 йилда биринчиликни Индонезиянинг Грасберг кони қўлга киритди. Шунингдек, рейтингда кейинги ўринларни қуйидаги олтин конлари эгаллаган:

3. АҚШнинг “Карлин”

4. Россиядаги “Олимпиада”

5. Австралиядаги “Буддингтон”

6. Конго Демократик Республикасидаги “Дибали”

7. Канададаги “Детоур Лейк”

8. АҚШдаги “Кортез”

9. Доминика Республикаси “Пуэбло виэжо”

10. Малидаги “Лоуло Гоункото”


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!