Муҳаммад Салоҳ "мухлислар ҳужуми"га учради

Муҳаммад Салоҳ "мухлислар ҳужуми"га учради

Миср терма жамоаси етакчиси қўриқчилар назорати остида майдонни тарк этди.

Муҳаммад Салоҳ Либерияда бўлиб ўтган ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасидаги Серра-Леонега қарши сафар ўйинида мухлислар томонидан ҳужумга учради, деб хабар берди Goal.com.

Асосий вақт тугашига бир дақиқа қолганида мисрликлар ҳисобни 2:0 кўринишига келтиришди. Бу эса трибунадаги мухлисларга ёқмади. Улар майдонга тушишга муваффақ бўлишди ва Салоҳ томон югуришди. Бироқ хавфсизлик ходимлари ҳолатни тезкорлик билан ўз назоратига олдилар. Салоҳ ўзини хотиржам тутди, аммо ўйиндан сўнг хавфсизлик ходимлари ҳамроҳлигида майдонни тарк этди.

Эслатиб ўтамиз, ўйин Миср терма жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Серра-Леоне терма жамоаси 39-дақиқадан бошлаб озчиликда ўйнади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!