Муҳаммад Салоҳ коронавирусга қарши курашиш учун 20 миллион Миср фунти эҳсон қилди

Муҳаммад Салоҳ коронавирусга қарши курашиш учун 20 миллион Миср фунти эҳсон қилди

Англиянинг “Ливерпул“ футбол клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Мисрда коронавирусга қарши курашиш учун 1,17 миллион евро эҳсон қилди.

“Муҳаммад коронавирусга қарши курашиш учун 20 миллион Миср фунти (1,17 миллион евро) эҳсон қилди. Унинг бу ҳаракати мамлакатимиздаги спортнинг тимсолига айланди“, деб ёзди Мисрнинг собиқ Спорт вазири Холид Абдулазиз ўз “Твиттер”ида.

Ҳозирда Мисрда 196 киши хавфли вирусни юқтирган, 6 бемор вафот этган, яна 32 киши касалликни енгиб ўтган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!