Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён БАА президенти этиб сайланди. У вафот этган президентнинг укаси

Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён БАА президенти этиб сайланди. У вафот этган президентнинг укаси

АБу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён Бирлашган Араб Амирликлари президенти этиб сайланди. Бу ҳақда WAM агентлиги хабар берди.

У 13 май куни вафот этган президент Халифа бин Зоид Ол Наҳаённинг укаси ҳисобланади.

Охирги йилларда БАА президенти давлат ишлари билан деярли шуғулланмаган, мамлакатни бошқаришни Муҳаммад бин Зоидга топширганди.

Муҳаммад бин Зоид 1961 йилда Ал-Айн шаҳрида туғилган. У илгари АБу-Даби ижроия кенгаши раиси ва БАА армияси бош қўмондони бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!