Иордания пойтахти Аммандаги Подшоҳлик стратегик тадқиқотлар ислом маркази 26 октябрь куни анъанавий равишда эълон қилиб келинадиган The Muslim 500 — «Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони» рўйхатининг 2021 йил учун рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси — муфтий Усмонхон Алимов ўрин олди.
Рўйхат 2009 йилдан буён эълон қилиб келинади ва унга мусулмон дунёсига сиёсий, мафкуравий, маданий ва бошқа йўналишлар бўйича таъсир кўрсата олган таниқли инсонлар киритилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бир неча йиллардан буён ушбу рўйхатдан жой олиб келмоқда ва бу йилги рейтингда у 166-ўринда қайд этилди.
«Алимов 2006 йилдан буён Ўзбекистон бош муфтийси бўлиб ишлайди. У илгари муфти бўлган Самарқанд вилоятида экстремистларга қарши курашда мўътадил позицияси ва исботланган тажрибаси билан ҳурматга сазовор. Алимов Тошкентнинг 2007 йилда ISESCO Ислом маданияти пойтахтига айланишида муҳим рол ўйнаган», — дейилади Muslim 500-2021 рейтингида.
Биринчи ўринни Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон эгаллади. Иккинчи ўриндан Саудия Арабистони подшоҳи Салмон ибн Абдул Азиз ал-Сауд, учинчи ўриндан Эрон Олий раҳбари Оятулло Али Ҳоманаий жой олган.
Президентлардан Эмомали Раҳмон (Тожикистон), Гурбангули Бердимуҳамедов (Туркманистон) , Илҳом Алиев (Озарбайжон), Рамзан Қодиров (Чеченистон) ҳам рейтингдан ўрин олган.
Таниқли спортчилардан UFC амалдаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ҳамда «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ The Muslim 500’га киритилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.