Мудофаа вазирлиги қўшинларида "лигота" учун тест синовлари бошланди

Мудофаа вазирлиги қўшинларида "лигота" учун тест синовлари бошланди

Бугун, 26 январь куни Мудофаа вазирлиги қўшинларида хизмат қилаётган муддатли ҳарбий хизматчилартомонидан жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик дастурларининг ўзлаштирганлигини якуний баҳолаш ҳамда уларнинг билим даражасини текшириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ходимлари иштирокида тест синовлари бошланди.

Ўқишга киришда муддатли ҳарбий хизматчиларга имтиёз берадиган тавсиянома учун тузилган мазкур тест саволларининг умумий сони 100 та бўлиб, уларнинг 40 таси – жанговар тайёргарлик, 20 таси – маънавий-маърифий тайёргарлик, 10 таси – математика, 10 таси – физика, шунингдек, қолган 20 таси мантиқий саволлардан иборатдир. Тест синовларини бажариш ва жавобларини белгилаш учун аскарларга 3 соат вақт ажратилган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган фуқаролар республиканинг олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга эга бўладилар.

Шунингдек, улар республиканинг олий таълим муассасалари бакалавриатига ўқишга кириши учун тегишли ўқув йилига тасдиқланадиган олий таълим муассасаларига қабул параметрларидан ташқари алоҳида ажратилган қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этишади. Тавсияномалар, улар берилган санадан бошлаб уч йил мобайнида амал қилади.

Тест синовлари барча ҳудудларда ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!