Мудофаа вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш агентлигига эътироз билдирди

A A A
Мудофаа вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш агентлигига эътироз билдирди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги куни кеча Давлат харидлари соҳасида қонун талабларига риоя қилиниши юзасидан ўтказилган ўрганишлар натижаларини эълон қилганди. Унда Мудофаа вазирлиги тизимига оид маълумотлар ҳам келтирилганди.

Агентликнинг хабарида Мудофаа вазирлиги томонидан Давлат харидлари соҳасида қонун талабларига риоя қилинишида хато ва камчиликлар мавжудлиги баён этилган.

Мудофаа вазирлиги мазкур маълумотни рад этди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолатлар Мудофаа вазирлиги буджет маблағларига алоқаси бўлмаган Ҳарбий савдо корхоналарининг 5 йиллик фаолияти давомида йўл қўйилган хато ва камчиликлардан иборат эканлиги аниқланган.

Эътиборлиси, вазирлик Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг маълумотини асосланмаган деб, ёлғон хабар тарқатганлик учун жавобгарлик мавжудлигини эслатган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!