Муддат қисқартирилади: мигрантлар Россияда олти ой эмас, 3 ой қолишлари мумкин

Муддат қисқартирилади: мигрантлар Россияда олти ой эмас, 3 ой қолишлари мумкин

Хорижликларнинг Россияда қолиш муддати йилига 180 кундан 90 кунгача қисқартирилади, деди Ирина Волк, ИИВ вакили. Унинг сўзларига кўра, департамент миграция соҳасида назоратни кучайтирувчи қонун лойиҳаси устида ишлашни якунлаган.

Янги қоидалар чет эл фуқаросининг рақамли профилини ва иш берувчилар ва чет эллик ишчилар реэстрини яратишни ўз ичига олади. Россияга кираётганда бошқа давлат фуқаролари ҳам биометрик маълумотларни тақдим этишлари ва маҳаллий қонунлар бузилган тақдирда мамлакатга кириш ҳуқуқи чекланганлиги кўрсатилган «содиқлик шартномаси»ни имзолашлари керак бўлади.

Бундан ташқари, бугунги кунда берилган яшаш ва ишлаш учун рухсатномаларни алмаштириш учун ягона ҳужжат яратилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!