Москвадаги черковда шамни ўчирган тожикистонлик руҳий касалхонага юборилди

Москвадаги черковда шамни ўчирган тожикистонлик руҳий касалхонага юборилди

Москва жануби-ғарбидаги черковда шамни ўчирган Тожикистон фуқароси Асқар Бўтаев мажбурий даволанишга жўнатилди, дея хабар бермоқда «Озодлик» радиоси Тергов қўмитаси матбуот хизматига таяниб.

У имонлиларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилишда гумон қилинган. Текширув шуни кўрсатдики, Бўтаев руҳий касалликка чалингани учун нима қилаётганини тушунмаган ва қилмиши оқибатини тушунмаган.

18 июнь куни Муқаддас солиҳ жангчи адмирал Феодор Ушаков черковида Асқар Бўтаев барча ёнаётган шамларни ўчирди, черков аъзоларидан бирини итариб юборди ва кетди, лекин тез орада ҳибсга олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!