Москвадаги Зеленодолская кўчасидаги ресторан ёнида ўзбекистонлик мигрантлар иштирокида муштлашув юз берди. Бу ҳақда БАЗА хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида бир киши пичоқланган, ҳодисага рўйхатдан ўтганлик ҳақидаги қалбаки ҳужжат сабаб бўлган. Ўзбекистонлик уч эркак нотаниш одамларга Россияда рўйхатдан ўтиш учун пул тўлаган. Бироқ рўйхатга олиш қалбаки бўлиб чиққан. Ўзбекистон фуқаролари нотаниш одамлардан пулни қайтариб олиш учун ресторанга келган. Томонлар ўртасидаги оғзаки тортишув оммавий муштлашувга айланиб кетган.
Ўзбекистон фуқароларидан бири қорнидан пичоқ жароҳати олган ва ресторандаги ҳожатхонада жароҳатланган ҳолда топилган. Уни у ердан шифокорлар олиб кетган. Муштлашув оқибатида полицияга 15 киши — Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон фуқаролари, шунингдек, Чеченистондан беш нафар, Доғистондан уч нафар ва Кабардин-Балкариядан бир киши олиб келинган. Ўзбекистон фуқароларига Россияга кириш қоидаларини бузганлиги учун протокол тузилган.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.