Молия вазирлиги давлат ташқи қарзи қанчага етганини айтди

Молия вазирлиги давлат ташқи қарзи қанчага етганини айтди

Молия вазирлиги 2020 йилнинг III чораги бўйича Ўзбекистон давлат қарзи ҳолати ва динамикаси шарҳини эълон қилди.

Унга кўра, 2020 йил 1 октябрь ҳолатига, Ўзбекистон номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган қарз қолдиғи дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 20,8 млрд. доллар эквивалентини ёки ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)га нисбатан 36,8 фоизни ташкил этди.

Хусусан, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойида давлат ташқи қарзи 2,8 млрд. долларга ёки йил бошига нисбатан 18,0 фоизга ошиб, жорий йилнинг 1 октябр ҳолатига 18,5 млрд. долларга ёки ЯИМга нисбатан 32,8 фоизга етди.

Шундан:

ҳукумат номидан жалб қилинган ташқи қарз - 12,7 млрд. доллар;

ҳукумат кафолатлаган ташқи қарз – 5,8 млрд. доллар.

Давлат ички қарзи, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 23,6 трлн. сўмни (2,3 млрд. доллар) ёки ЯИМга нисбатан 4,0 фоизни ташкил этди.

Шундан:

ҳукумат номидан жалб қилинган ички қарз – 4,7 трлн. сўм (0,4 млрд. доллар);

ҳукумат кафолатлаган ички қарз – 18,9 трлн. сўм (1,9 млрд. доллар).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!