Молдованинг сайланган президенти Майя Санду мамлакатнинг европапараст курсини давом эттириш ниятида. Аммо референдумда сайловчиларнинг 50,4 фоизи Европа Иттифоқига кириш учун овоз берди. Жамиятнинг бундай бўлиниши, шунингдек, Россия ташвиқотининг заифлиги экспертларни Молдовани Грузия билан солиштиришга мажбур қилмоқда, деб ёзади ДW мухбири.
Молдова 2022 йилнинг 3 мартида Грузия билан бир кунда Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун ариза топширди ва июнь ойида номзод мақомини олди. Грузия мақомига 2023 йил декабрида берилган.
Молдова учун, сиёсий таҳлилчи Виктор Cиобану фикрича, Кремлда ишлаб чиқилган «Грузия стсенарийси» келаси кузда бўлиб ўтадиган парламент сайловларига аниқ тайёрланмоқда. Стратегик мақсад - ҳукумат томонидан тайинланадиган россияпараст парламент кўпчилигини шакллантириш.
WatchDog ҳамжамиятининг хавфсизлик эксперти Андрей Курарару Молдовани Грузиядан ажратиб турадиган учта асосий омилни келтириб ўтади: географик жойлашув, қўш фуқаролик ва Молдова аҳолисининг деярли ярми учун Европа Иттифоқи паспорти ҳамда Грузиядаги каби Россия билан яқинда бўлиб ўтган уруш хотирасининг йўқлиги.
Шу билан бирга, экспертлар Кремль босими кучайганини ва мамлакат энергетик инқирозга юз тутаётганини таъкидламоқда. Муаммони ҳал қилиш учун мамлакат расмийлари ЕИга мурожаат қилмоқчи. Оддий фуқаролар эса Кишинёв Россия билан виза режимини жорий этишидан қўрқишади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.