Молдова президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Станислав Секриеру Россияни мамлакатдаги президентлик сайловларининг иккинчи босқичига «оммавий аралашув»да айблади. Бу саъй-ҳаракатлар «натижага сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин», деди у.
Жаноб Секриеру Россия овоз бериш жараёнига қандай аралашганига аниқлик киритмади. Reuters хабарига кўра, Молдова полицияси «сайловчиларни порахўрликнинг кенг кўламли схемаси»нинг олдини олиш учун овоз беришнинг иккинчи босқичида хавфсизлик чораларини кучайтирган.
Молдованинг амалдаги президенти Майя Санду овоз беришнинг биринчи босқичидан сўнг «жиноий тўдалар» сайловларга аралашишга уриниб, 300 минггача овоз сотиб олишни режалаштирганини айтди. Кейинроқ Европа Иттифоқи Россияни Молдовадаги сайловларга аралашишда айблади. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бу хабарларни рад этиб, Москва Молдовада сайлов жараёнига аралашишга уринмаганлигини ва бунга имкони йўқлигини таъкидлади.
Бугун, 3 ноябрь куни Молдовада президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтмоқда. Мая Санду ва собиқ бош прокурор Александр Стояногло иккинчи босқичга чиқди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.