Мисрда Салоҳ "ниқобли" жиноятчилар қўлга олинди

Мисрда Салоҳ "ниқобли" жиноятчилар қўлга олинди

Миср полицияси «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг ниқобидан фойдаланиб, дўконни ўмармоқчи бўлган жиноятчиларни қўлга олди.

Goal хабарига кўра, 4 нафар шахс Қоҳирадаги дўконда ўғирлик қилмоқчи бўлганида ушланган. Улардан қурол ва арматура қайчилари олиб қўйилган.

Муҳаммад Салоҳ Мисрнинг энг машҳур ва обрўли шахсларидан ҳисобланади. 

27 ёшли футболчи бу мавсумда «Ливерпуль» таркибида барча мусобақаларда 40та ўйинда майдонга тушиб, 20та гол урган ва 9та голга ҳаммуаллифлик қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!