Миср, Греция ва Кипр Туркиянинг Суриядаги операцияси борасида хавотирда

Миср, Греция ва Кипр Туркиянинг Суриядаги операцияси борасида хавотирда

Миср ва Кипр президентлари Абдул Фаттоҳ ас-Сиси ва Никос Анастасиадис ҳамда Греция бош вазири Кириакос Мицотакис Қоҳирадаги уч томонлама учрашувда Туркиянинг Сурия шимолида ҳарбий операция ўтказиш режаси борасида ўз хавотирларини билдирди.

"Томонлар Туркиянинг Сурия ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган ноқонуний ҳарбий операциясидан чуқур хавотирларини билдирдилар ва Сурия давлатининг бирлиги ва яхлитлигини сақлаш мақсадида иш олиб бориш зарурлигини яна бир бор таъкидладилар. Улар шунингдек, Туркиянинг Суриянинг ҳудудий яхлитлигини бузиш ёки мавжуд демографик вазиятга ўзгартириш киритиш борасидаги ҳар қандай уринишини қоралашларини билдирдилар", дейилади Миср президенти маъмурияти баёнотида.  

Октябрь ойи бошида Туркия Сурия чегарасида АҚШ томонидан қўллаб-қувватланувчи курд тузилмаларига қарши операция бошланишини эълон қилди. АҚШ бу операцияда қатнашмаслигини, бундан ташқари, эҳтимолий ҳарбий ҳаракатлар бўлиб ўтадиган ҳудуддан ўз қўшинларини олиб чиқишини билдирди.

Ўз навбатида, Сурия ташқи ишлар вазири Файсал Микдад Сурия ҳукумати бутун ҳудудни ҳимоя қилишини ва "Суриянинг бир қарич ери" босиб олинишини ҳам қабул қила олмаслигини таъкидлади


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!