Миср фиръавнларининг 20дан ортиқ мумиёлари кўчирилади

Миср фиръавнларининг 20дан ортиқ мумиёлари кўчирилади

Миср фиръавнлари ва қироличаларининг 22 та мумиёлари Қоҳира марказидаги Миср миллий музейидан Фустат ҳудудидаги янги Миср цивилизацияси миллий музейига кўчирилади, деб хабар беради «ТАСС».

Мумиёларни кўчириш учун шаҳар маъмурияти шаҳарнинг бир қанча марказий кўчаларини тўсиб, Анвар Садат метро станциясини вақтинча ёпмоқчи.

Олтин фиръавн парадида мумиёлар қадимги Миср ҳукмдорлари номлари ёзилган стилизе қилинган араваларда ташилади. Мумиёларни ташиш маросими журналистлар томонидан ёритилади.

Янги музейда мумиёлар намлик, қўзиқорин, бактерия ва ҳашаротлардан ҳимоя қилиш учун юмшоқ кислородсиз азот камераларига жойлаштирилади.

Қадимги Мисрни эркаклар шаклида бошқарган Рамсес II, Сети I ва қиролича Хатшепсут сингари 18 фиръавн ва тўртта маликанинг мумиёлари янги жойга кўчирилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!