2022 йил 16 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Орелия Бушез билан учрашди.
Суҳбат чоғида Афғонистон йўналишидаги Ўзбекистон-Франция муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, хусусан, Афғонистондаги мавжуд вазият муҳокама этилди.
Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш борасида икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Олий мартабали дипломат Ўзбекистоннинг Афғонистонга иқтисодий ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади, хусусан, Ўзбекистоннинг БМТ шафелигида Ўзбекистон билан чегарадош Термиз шаҳрида Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами етказиб бериш мақсадида кўп функцияли транспорт-логистика хабини яратиш ташаббуси муҳимлиги ва ўз вақтида амалга оширилганини таъкидлади, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.