Мирободда “Лабо” туфайли “Матиз” ва “Спарк” тўқнашди

Мирободда “Лабо” туфайли “Матиз” ва “Спарк” тўқнашди

2023 йил 2-феврал куни соат 13:30 атрофида Миробод тумани Толимаржон кўчасида “Електроаппарат” заводи рўпарасида 2000 йилда туғилган К.Ю. бошқарувида бўлган “Лабо” русумли транспорт воситаси (давлат рақами 01 598 FHA) ҳамда 2003 йилда туғилган У.М. бошқарувида бўлган “Матиз” русумли автомашина (давлат рақами 01 Т 061 ТВ)лар иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Зарба натижасида “Матиз” русумли автомашина бошқарувни йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган 1988 йилда туғилган A.К.га тегишли “Спарк” русумли автомашина (давлат рақами 01 A 389 PB) билан тўқнашиб кетган.

Ҳодисанинг дастлабки сабаби: “Лабо” русумли автомашина ҳайдовчиси ҳаракатланиш устуворлигига ега бўлган “Матиз” русумли автомашина ҳайдовчисига йўл бермай, бурилиш манёврини амалга оширган.

Тўқнашув натижасида “Лабо” русумли автомашина ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!