Жорий йилнинг 05 апрель куни соат 21:00ларда Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармаси 1-алоҳида отряди тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари Кармана туман Навоий иқтисодий зонасида жойлашган объектлар атрофида йўналиш бўйлаб хизмат олиб бораётган вақтларида, ушбу ҳудуддаги ишлаб чиқариш заводларидан бирининг дарвозаси олдида ДСП маҳсулотлари юкланган сариқ рангли “Nexia” русумли автотранспорт воситаси шубҳали тарзда турганлигини аниқлашган.
Зудликда мазкур обьект атрофи кўздан кечирилганда шубҳали шахслар яшириниб ётганлиги аниқланиб, ушланган ҳамда ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида воқеа жойига Кармана тумани 1-сонли ИИБ тегишли хизмат ходимлари чақиртирилиб, ўрнатилган тартибда далилий ашёлар билан топширилган.
Дастлабки суриштирув натижасида ушбу шахслар ДСП ишлаб чиқариш заводида қоровул бўлиб ишловчи 1994 йилда Навбаҳор туманида туғилган фуқаро Х.И. ҳамда “Nexia” русумли автотранспорт воситаси эгаси 1995 йилда Навбаҳор туманида туғилган Х.Э., далилий ашё сифатида олинган қурилиш маҳсулотларининг умумий баҳоси 4.200.000 (тўрт миллион икки юз минг) сўм эканлиги аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, суғуртасиз машина ҳайдаганларга кўпроқ жазо бериш ва камера таний олмайдиган автомобиль рақамлари муаммосини ҳал қилиш чоралари ҳам кўриб чиқилмоқда.
Жигар билан боғлиқ патологиялар доимий чарчоқ ҳисси, оғизда аччиқ таъм, кўнгил айниши, тери ва кўз оқининг сарғайиши, ўнг қовурға остида оғриқ, пешоб ва ахлат ранги ўзгариши каби аломатлар билан намоён бўлади
Исроил муҳосарасидаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида очлик ва озуқасизлик сабабли яна 7 нафар фаластинлик вафот этди, улар орасида 2 нафар бола ҳам бор.
Ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Дания матбуотида чоп этилган хабарларга кўра, Германиядан тез ёрдам машинаси етиб келган ва қидирув-қутқарув ишлари итлар ва дронлар ёрдамида олиб борилган.
Покистон ва Ҳиндистоннинг Ҳимолай минтақасида кучли ёмғирлар туфайли сув тошқинлари ва кўчкилар юз берди, натижада фақат сўнгги 48 соат ичида камида 321 киши ҳалок бўлган.
Июл ойида Хитой иқтисодиётида ишлаб чиқаришдан тортиб истеъмолгача бўлган кўплаб кўрсаткичлар сезиларли даражада секинлашди. Бу жараёнга савдо уруши ва мамлакатдаги кучли иссиқ тўлқинлар таъсир кўрсатди.
Ўзбекистон элчихонаси ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар натижасида унинг мамлакатдан чиқиши учун виза расмийлаштирилди.