Капалаклар орасидаги миграция қанотлилардаги каби тез-тез учрамайди. Шунга қарамай, сайёрамизда у ёки бу шаклда миграцион хулқ-атворга эга 200 турдан ортиқ капалаклар яшайди. Ҳар йили жанубга миграция қилиб, кейин ортга қайтадиган капалаклар орасида энг машҳури данаида монарх саналади. Айнан шу капалак тури учун қўриқхона ташкил қилинган.Бу ғаройиб капалаклар Шимолий ва Жанубий Америкада жуда кўп. Ер шарининг бошқа минтақаларида ҳам учрайди. Бу турнинг энг кўп ўрганилгани Шимолий Америкада яшайдигани бўлиб, у ҳар йили жанубга учади. Мазкур капалаклар ёз фаслини АҚШ шимоли-шарқи ва Канаданинг жануби-шарқида ўтказади. Совуқ тушиши билан бир гала бўлиб, жанубга томон ҳаракатланишади. У ерда октябрдан мартга қадар қишлайдилар. Капалакларнинг кўп қисми қишни марказий Мексика, Мехико ва Мичоакан штатлари ҳудудида ўтказади. Унчалик катта бўлмаган қисми эса Калифорнияда қишлайди. Мексикада қишлаш даврида айрим йиллари миллиард дона данаида монарх тўпланади. Биологлар ўрмон билан қопланган тоғ ҳудуди капалакларнинг қишлаш жойи эканини сезишгач, ғаройиб экотизимни сақлаш имконини берадиган қўриқхона ташкил қилишга қарор қилинди. Шундай қилиб, Мексиканинг фахри монарх капалакларининг биосфера қўриқхонаси пайдо бўлди.Капалаклар дарахтларга жойлашиб, бу ерда қиш бўйи қолишади. Тоғли туман бўлгани сабаб тунда об-ҳаво ҳарорати паст бўлади. Афсуски, ушбу ҳолат капалаклар маълум миқдорининг нобуд бўлишига олиб келади. Шунга қарамай, уларнинг катта қисми қишдан яхши чиқиб олади ва март ойида 3-4 минг километр узоқликдаги саёҳатга отланади.Энг ҳайратланарли жиҳати уларнинг катта масофани босиб ўтиши эмас, мазкур капалакларнинг ҳаёт кечириш муддати 2 ойдан ошмайди. Яъни ушбу капалаклар бир авлод даврида икки томонга миграцияни амалга оширадиган рекорд даражада узоқ умр кўрувчилар саналмайди. Баҳорда Мексикадан учиб чиққан капалаклар АҚШ жанубига келганида тухум қўяди. Икки ҳафталик озиқланиш ва икки ҳафталик ғумбак давридан ўтиб, саёҳат қилувчи капалакларнинг янги авлоди дунёга келади. Улар яна кўпайишни бошлайди. Бу жараён иссиқ давр вақтида бир неча марта такрорланади. Ана шу ерда ғаройиб метаморфоза содир бўлади.Саёҳат қилувчи капалакларнинг сўнгги авлоди диабез номли репродуктив босқичга ўтади. Бундай ҳолат уларга режалаштирилган икки ой ўрнига 6-7 ой яшаш имконини беради. Ушбу вақт давомида капалаклар Мексикадаги қўриқхонага учиб келиш, у ерда баҳоргача яшаб, капалакларнинг янги авлодига ҳаёт бериш учун ортга қайтишга улгуради.Янги туғилган капалаклар кўпайиш ва қишлаш учун қаерга учишни қандай қилиб билишлари мумкинлиги турли саволлар уйғотади. Қушларда миграция йўлларини тажрибали йўлбошловчилар билса, доимий равишда янгиланадиган капалаклар мисолида эса тўғри йўналиш олиш узоқ йиллар давомида жумбоқ бўлган. Бир неча йил илгари энтомологлар данаида монарх ҳам қушлар каби қуёш ва сайёрамизнинг магнит майдони ёрдамида йўналиш олишини аниқлашди.Бу каби саёҳатчилар сайёранинг бошқа минтақаларида ҳам яшайди. Африка, Австралия, Европа, Мадагаскар ороли ва Ҳиндистоннинг ҳам миграция қилувчи ўз капалаклари мавжуд.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
ЕИ ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас ҳам фаолларга муносабатни “камситувчи ва мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат” деб баҳолади
Федерал прокуратура хитойлик 55 ва 52 ёшли Германия фуқароси бўлган эр-хотинни Хитой разведкаси топшириғи билан немис университетлари ходимлари билан алоқа ўрнатганликда айбламоқда.
Америка оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, Исроил разведка хизмати — Моссад Эронда ҳокимиятга мамлакатнинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажодни қайтаришга умид қилган.
12-20 май кунлари бўлиб ўтаётган 79-Канн халқаро кинофестивали Marché du Film кинобозорида Ўзбекистон 25 фоизли Rebate ва Country Placement дастурларини эълон қилди.
Истанбул бугунги кунда юксак даражадаги маданият ва санъат маркази сифатида эътироф этилмоқда. Шаҳар 41 та конгресс маркази, 225 та санъат галереяси ҳамда 27 та олий таълим муассасасида амалга оширилаётган ранг-баранг дизайн дастурларини ўз ичига олган кенг инфратузилмага эга бўлиб, ҳар йили ўртача 20 дан ортиқ халқаро санъат ва дизайн тадбирлари ўтказилади.
Тадбирнинг очилишида сўзга чиққан Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова бундай нуфузли форумнинг Бокуда ўтказилиши муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Унинг қайд этишича, ушбу форум ҳукуматлар, олимлар, меъморлар, халқаро ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти вакилларини бирлаштирувчи муҳим глобал майдон ҳисобланади.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги Ўзбекистон ҳукумати билан давлат корхоналарида самарали бошқарувни йўлга қўйиш, иқтисодиётни қўллаб-қувватлайдиган кучли ва барқарор бизнесларни шакллантириш ҳамда маҳаллий капитал бозорини ривожлантириш йўлида ҳамкорлик қилаётганидан фахрланади.
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас АҚШ, Хитой ва Россия Европани заифлаштиришга ҳаракат қилаётганини билдирди.
Москва ва Москва вилояти бир йилдан ортиқ вақт ичидаги энг йирик дрон ҳужумига учради. Ҳужум оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди, 17 киши турли даражада жароҳат олди.