Америка Қўшма Штатларининг Редмонд шаҳрида жойлашган Microsoft корпорацияси қароргоҳида ўтказилган Исроилга қарши норозилик намойишлари пайтида камида етти киши, жумладан икки фаол ходим ва уч нафар собиқ ходим, шунингдек, IT соҳасининг яна икки вакили қўлга олинди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Норозилик акцияси иштирокчилари Microsoft'дан Исроил ҳукумати билан ҳамкорликни тўхтатишни талаб қилган. Улар компания президенти Брэд Смитнинг офисида ўтириб олиш акцияси ташкил қилганлар. Қолган иштирокчилар эса бино ташқарисида йиғилган.
Акция ташкилотчиларидан бири, Microsoft’нинг собиқ ходими Абдо Моҳамеднинг таъкидлашича, полиция махсус жилетларда келиб, намойишчиларни бино ичидан кўтариб чиқарган.
«Ни қўлга олиш, ни зўравонлик бизга тўсқинлик қилолмайди. Биз ҳақиқатни гапиришда давом этамиз», — деди Абдо Моҳамед.
Ҳозирча Microsoft компанияси ушбу воқеага расмий муносабат билдирмади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.