МИБ ходимига тан жароҳати етказган яна бир фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди

МИБ ходимига тан жароҳати етказган яна бир фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фарғона вилоятида МИБ Қува туман бўлими давлат ижрочиси Ў.Т (1997 й.т.) қарздор М.Х.дан (1986 й.т.) алимент ундириш ҳақидаги қарор ижросини таъминлаш мақсадида унинг яшаш хонадонига борган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, шу вақтда фуқаро МИБ ходимининг фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиб, темир жисм билан унинг оёғига уриб, тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 10 сентябрь куни туман прокуратураси томонидан М.Х.га нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дейилади хабарда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!