Мессига АПЛ клуби қизиқиш билдирмоқда

Мессига АПЛ клуби қизиқиш билдирмоқда

Аргентина терма жамоаси ва "ПСЖ" ҳужумчиси Лионель Месси фаолиятини қаерда давом эттириши ҳақида ҳали бир қарорга келмаган.

Ole нашрининг хабар беришича, 35 ёшли аргентиналик футболчида кейинги мавсумда еврокубокларда иштирок этадиган АПЛ клубида ўйнаш имконияти бор. Жамоа номи ҳозирча ошкор этилмаган.

Тажрибали тўпурарнинг АПЛдан ташқари фаолиятини Саудиянинг "Ал-Ҳилол" ва Американинг "Интер Майами" клубларида давом эттириш имкониятлари бор. Мессининг парижликлар билан амалдаги шартномаси муддати келаси ой охиригача мўлжалланган.

Франция чемпионатининг жорий мавсумида ҳужумчи 39 та ўйин ўтказиб, 20 та гол ва 20 та голли узатмани амалга оширган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!