Польша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорскийнинг фикрича, Хитой Украинадаги урушни тугатиш учун Россияга босим ўтказиши мумкин.
"Урушни тугатиб, Путинни ўз ўрнига қўйиши мумкин бўлган давлат - Хитой. Россия Хитойнинг иқтисодий вассали бўлиб қолмоқда. Агар Хитой савдо эмбаргоси билан таҳдид қилса, Россия бунга бўйсунишга мажбур бўларди", - деди Сикорски Tagesspiegel нашрига берган интервюсида.
Шу билан бирга, Польша ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, Владимир Путин “Украинада ғалаба қозониши мумкинлигига ишончи комил”.
Рус ва Украина делегациялари уч йил ичида илк бор учрашган Истанбулда кеча эҳтимолий оташкесим бўйича музокаралар бошланди. Бироқ музокараларда на Владимир Путин, на Владимир Зеленский иштирок этмади.
Бугун Кремл Зеленский ва Путиннинг шахсий учрашуви “агар икки давлат делегациялари томонидан маълум келишувларга эришилса” бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Кремл матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Москва бундай учрашувни мумкин деб ҳисоблайди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.
Исроилнинг 13 июн куни амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида Натанзда жойлашган асосий ядровий заводидаги уранни бойитиш центрифугалари бутунлай йўқ қилинган бўлиши мумкин. АЭХА бу ҳодисани радиацион ва кимёвий ифлосланиш келтириб чиқарган жиддий авария сифатида баҳоламоқда.
АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Яқин Шарқдаги марказий ҳарбий округ ҳудудига қўшимча ҳарбий кучлар ва воситалар юборилишини маълум қилди. Бу қарор Америка қўшинларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.
Миср давлатига қарашли MENA ахборот агентлиги хабар беришича, бу қўшма баёнот 16 июнь куни, Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абделатти ташаббуси билан, Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Жанубий Осиёдаги ҳамкасблари билан кенгашлардан сўнг эълон қилинган.
86 ёшли Олий раҳбар Оятулло Али Ҳоманаий борган сари яккаланаётгани кўзга ташланмоқда. Унинг асосий ҳарбий ва хавфсизлик маслаҳатчилари Исроилнинг ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган, бу эса унинг яқин маслаҳатчилар доирасида катта бўшлиқ қолдириб, стратегик хато қилиш эҳтимолини оширмоқда.