Месси ЖЧ-2022 пайтида жамоадоши билан жиддий можарога борганди

Месси ЖЧ-2022 пайтида жамоадоши билан жиддий можарога борганди

Ўтган йили Қатарда ўтказилган жаҳон чемпионати пайтида Аргентина терма жамоаси базасида можаро юзага келгани ҳақда хабар пайдо бўлди.

Можаро Лионель Месси ва Алехандро Гомес ўртасида рўй берган. Футболчилар кийим алмаштириш хонасида ғалабани нишонлаш пайтида Гомес: «Антонеллани менга бер!», дея бақирган.

Бу эса Мессининг ғазабини қўзитиб юборган. Боиси, Антонелла Роккуццо – Мессининг хотини.

Бу воқеа айнан қайси ўйиндан кейин юз бергани ҳақида маълумот берилмади. Алехандро Гомес ЖЧ-2022да фақат 2та — Саудия Арабистони (1:2) ва Австралияга қарши ўйинларда (2:1) иштирок этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!