Месси Барселонага қайтишини айтди

Месси Барселонага қайтишини айтди

"ПСЖ" футболчиси Лионель Месси фаолиятини якунлаганидан кейин қаерда яшашни режалаштираётганини айтди.

35 ёшли ҳужумчининг "ПСЖ" билан шартномаси 6 ойдан сўнг якунига етади. Унинг янги мавсумда қаерда бўлиши ҳозирча аниқ эмас. Бироқ, Мессининг ўзи ҳам ҳар қандай ҳолатда фаолиятини якунлаганидан сўнг Барселонага қайтишини айтди.

"Футболчилик фаолиятимни якунлаганимдан кейин яна Барселонага жойлашаман. Барселона - менинг уйим", - деди Каталония клубининг собиқ футболчиси Ole нашрига берган интервьюсида.

Миш-мишларга кўра, Лионел Месси келаси ёзда "Барселона"га қайтиши мумкин. Шунингдек, "ПСЖ" етакчисига Саудия Арабистони ва МЛС клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!