Германия канцлери Ангела Меркель Россия президенти Владимир Путин билан шахсий суҳбатлар чоғида уни очиқчасига танқид қилиши ва баъзи масалаларда у билан ҳамфикр эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
20 апрель куни Европа Кенгаши Парламент ассамблеясининг баҳорги сессияси иштирокчиларига видеоалоқа орқали мурожаати ва иштирокчилардан бирининг сиз ҳам Путинни ‘қотил’ деб биласизми, деган саволига жавоб берар экан Меркель шундай деди:
«Владимир Путинга келсак, у ҳақда ўз сўзларим билан жавоб бераман: Путинни танқид қилишимни яширмайман, аммо фақатгина шахсий суҳбатлар мобайнида танқид қиламан».
Меркель «мен Россияда юз бераётган воқеаларнинг ҳаммасига ҳам тарафдорлик қилмайман» дея таъкидлаб, авваламбор, инсон ҳуқуқларига риоя қилиш муаммосига ишора қилди. «Мен Навальний мавзусини аллақачон айтиб ўтган эдим, аммо яна кўплаб мавзуларни ҳам санаб ўтишим мумкин», — дея қўшимча қилди у.
Шу билан бирга, Меркель барча тафовутларга қарамай Россия билан мулоқот муҳим эканини таъкидлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.