Мэрилин Монро "тарихдаги энг гўзал аёл" бўлиб, у 1900 йилларнинг ўрталаригача машҳур актриса ва гўзаллик тимсоли эди. Аммо Голливуд юлдузи бўлишдан олдин унинг ҳаёти қандай бўлганлиги ҳақида биласизми?
Асл исми Норма Жеан Мортенсон эди ва у ҳаётининг дастлабки йилларини шизофреник параноид бўлган онасининг қарамоғида ўтказди. Норма 8 ёшга тўлганида, онаси руҳий касал бўлиб қолди, Нормани болалар уйига бериб юборди. Норма етим бўлиб қолди. Норма тез-тез етимхоналарини алмаштиради. Аммо ҳеч қайси бирида осуда ҳаёт тополмайди. Охир оқибат у онасининг бир дўстини топади ва унинг уйига жойлашади.
У 15 ёшлигида - ўша пайтда уни тарбиялаётган оиласи бошқа жойга кетишга қарор қилишади ва уни ташлаб кетишади. Уларнинг таклифига биноан уни бошқа меҳрибонлик уйига юборилмасликлиги учун, Норма (15 ёш) қўшниси 21 ёшли Жеймс Дугҳерти исмли эркак билан турмуш қуриши керак эди. Унинг ушбу турмуши ҳам узоқ давом этмайди. Бир йил ичида уни эрини денгиз пиёда аскари сифатида урушга жўнатишади.
Шундай қилиб, у 17 ёшида Армия учун учувчисиз самолётлар ишлаб чиқарадиган заводда иш бошлади. Бир фотосуратчи уни "кашф этди" ва унга фабрикада ишлашдан кўра "яхшироқ" нарсани таклиф қилди - бунинг ўрнига у шов-шувли суратга тушиши мумкин эди.
Норма бу таклиф унинг ёрқин келажаги бўлишига ишонди, шунинг учун у эрини ташлаб кетди, сочларини сарғайтирди ва исмини Мэрилин Монрога ўзгартирди. У машҳур кишилар билан турмуш қурди, президентлар билан иш олиб борди ва охир-оқибат Голливуднинг Шон-шараф залида ўз изини қолдирди. Унинг бу ҳаётий ҳикояси туфайли унинг катта, жасур ва чиройли табассуми ортида кўп қайғу борлигини билиб олиш мумкин, дея хабар бермоқда Quora.
Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.
Қатар Эроннинг музлатилган активлари атрофидаги баҳсни ҳал этиш бўйича музокаралар доирасида Теҳронга 12 миллиард долларлик молиявий кўмак пакетини таклиф қилди.
У метро йўловчиларини турли провокацион ҳаракатлар орқали жанжалга ундаб, уларнинг реакцияларини видеога олган ва кейинчалик ушбу лавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.
Берлиндаги Фан ва сиёсат жамғармаси (SWP) эксперти Янис Клюге 2026 йилнинг январ-март ойлари якунлари бўйича шундай баҳо берди. Унинг маълумотларига кўра, ушбу даврда Россиянинг ҳарбий харажатлари янги максимал даражага — 5,9 триллион рублга етган.
Fox News хабар беришича, АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили Кит Келлог Исроилда ядровий қурол мавжудлиги ҳақида жамоатчиликда янги муҳокамаларга сабаб бўладиган баёнот берган.
2026 йил 10 июнь куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси бош қароргоҳида ташкилотнинг “Туркий дунё дипломатияси дурдоналари” китоблар туркуми доирасида нашр этилган янги асар — таниқли жамоат, давлат ва сиёсат арбоби, Туркий Давлатлар Ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши аъзоси, тарих фанлари доктори, профессор Ҳасан Ҳасановнинг “Венгерлар ва озарбайжонларнинг умумий этник илдизлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
8 июнь куни Самарқанддаги Регистон майдонида дунёга машҳур қўшиқчи, қўшиқнавис ҳамда «Грэмми», «Оскар», «Тони» ва «Эмми» мукофотлари соҳиби Жон Ледженднинг узоқ кутилган концерти бўлиб ўтди.
Шимолий Ирландиянинг бир қатор шаҳарларида муҳожирларга қарши оммавий тартибсизликлар юз берди. Намойишлар Белфаст шаҳрида суданлик эркакнинг бир кишига пичоқ билан ҳужум қилгани ҳақидаги хабарлар ортидан бошланган.