"Мендирман Жалолиддин" сценарийси, аслида, кимга тегишли? Бизникилар нега жим?

A A A
"Мендирман Жалолиддин" сценарийси, аслида, кимга тегишли? Бизникилар нега жим?

Ушбу сериал тақдимоти атрофидаги тафсилотлар "ҳовури" ҳали босилгани йўқ. Бу ўринда "очко" олиш, "менинг улушим катта бўлди,  сериалнинг дунёга келишига мен сабабчи бўлдим" деган қаҳрамонлар кўпайиб кетди.

 Ҳатто Комил Алламжонов ҳам камтарингина бу "урҳо-ур"ларга қўшилди. Негаки, ташаббус Президентдан чиққан эди. Лекин сизга ҳавола қиладиганимиз  матнда  кинонинг дунёга келишида асосий манба бўлиб хизмат қилган бўлиши мумкин бўлган асарнинг "хамиртуриши" — сценарийси ҳақида гап боради. 

Матн муаллифига кўра, бу ҳақда унга ҳеч ким ҳеч нарса демаган. У ёзган иш турк ноширлари томонидан китоб ҳолида нашр қилинган. Лекин бизникилар жим. 

Аслида сериал сценарийси кимга тегишли, ҳақиқий меҳнатни қилган одам бир четда қолиб кетмаяптими? Бу истиҳолали вазиятга масъуллар ойдинлик киритишса, яхши бўларди...

“Мендурман Жалолиддин” телесериалининг биринчи қисми тақдимоти бўлиб ўтгандан сўнг менга айни шу сериал борасида қўнғироқлар, телеграмм каналларида сўровлар, турли ижтимоий тармоқларнинг мурожаатлари кўпайди. Бир-икки ой олдин ушбу телесериал сценарийси муаллифи мен эканлигим ҳақида ҳам расмий, ҳам норасмий ахборот воситаларида хабарлар тарқалганди. 

Сценарий, воқеалар, тарихийлик, бадиий тўқима билан турли саволлар билан мурожаатлар бўлди, биринчи қисм тақдимотидан сўнг эса сериал муаллифлигини менга нисбат бериш янада кучайди. Ушбу сериал ҳақида ўзимда аниқ маълумот бўлмагани учун бирор мурожаат ёки саволга жавоб қилолганим йўқ. Чунки бунга ўзимнинг қайси даражада ҳақли ёхуд маънавий дахлдор эканим ўзим учун ҳам аниқ эмас. Шу сабабли мен сериал ҳақидаги барча мурожаатларга шу изоҳда бира тўла жавоб беришни мақсад қилдим. 

 Давлат раҳбари томонидан Жалолиддин Мангуберди ҳақида фильм олиш ташаббуси кўтарилиб, бу фильмга продюссерлик қилиш “Мендурман Жалолиддин” қўшиғи ижрочиси, продюссери Озодбек Назарбековга юклатилганидан, ўйлайманки, ҳамманинг хабари бор. Айни шу топшириқдан келиб чиқиб, “Ozbekkino” миллий агентлиги О. Назарбеков билан бирга бир нечта (билганим еттита, билмаганларим ҳам бўлса керак) сценарий ёздирилди. Аммо бу сценарийларнинг бирортаси “Ozbekkino” Бадиий Кенгашидан ўтмади. Оқибатда агентлик раҳбарлари Ф.Зокиров ва Ш. Ризаев продюссер О.Назарбеков билан келишган ҳолда 2018 йил бошида сценарий ёзишни менга топширишди. 

Аввалдан бу саркарда ҳақида роман ёзиш учун материал йиғганларимдан келиб чиқиб, қўшимча ўрганиб, 2018 йил ёз бошида “Жалолиддин Мангуберди” номли сценарий ёзиб бердим. Сценарий Бадиий Кенгашдан ўтди. Кенгаш баённомасида ҳам бу ўз аксини топган. 

Шу билан фильмни ишлаб чиқариш бошланди. Ишлаб чиқариш учун “Best organaizer” МЧЖга дастлабки харажатлар учун маблағ ҳам ташланди (суммаси менга номаълум). Шундан сўнг “Ozbekkino” раҳбарияти ҳам, продюссер ҳам бу фильмни қайси режиссёр олади, деган саволга жавоб топиша олмади. Турли режиссёрлар муҳокама қилинди. Аммо ҳали бу тарздаги кенг кўламли тарихий фильм олинмагани учун саҳналаштирувчи режиссёр борасида бир тўхтамга келинмади. 

Шу ҳолатдан келиб чиқиб, четдан ҳам режиссёр излана бошланди. Бу борада туркияликлар билан алоқа қилинди. Туркия маданият вазирлиги бу борада ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.

  Ш. Ризаев ва О. Назарбеков шу масалада Туркияга боришди. Ўша пайти “Эртўғрул” сериали билан анча танилиб қолган Маҳмуд Бўздағ номи Ўзбекистонда машҳур бўлгани сабабли туркияликлар билан шу режиссёр масаласида тўхталинди. 

М. Бўздағ Ўзбекистонга келди. Ўзаро фикр алмашинувлардан сўнг М. Бўздағ ушбу фильмга режиссёрлик қиладиган бўлди. Аммо Бўздағ сериаллар режиссёри сифатида танилгани туфайли саркарда ҳақида бадиий фильм эмас, сериал олиш таклифини билдирди. Бу таклиф О. Назарбековга маъқул келди. 

Мен ёзган сценарий Озодбек Назарбеков илтимоси билан туркчага таржима қилинди, Бўздағга юборилди. Шундай қилиб, сериал борасида ишлар бошланди. Менинг сериал ҳақида билганларим шу ергача. Бундан бу ёғидан бехабарман. 

Тўғриси, гарчи, О.Назарбековнинг ёрдамчилари, мен сценарий тақдири билан қизиққанимда, ҳар гал “Сизнинг сценарингиз асосида кенгайтирилган сериал олинаяпти” дейишган бўлса-да, менга бу борада ҳеч ким расман мурожаат қилган эмас. 

Ваҳоланки, “Ozbekkino” норматив ҳужжатларига кўра, фильм ишлаб чиқаришга тушиши билан даставвал муаллиф билан шартнома тузилади ва кейин бошқа ҳаракатлар бошланади.  Мен билан эса шу пайтгача сценарий муаллифи сифатида ҳатто шартнома ҳам тузилган эмас. 

Айни сценарий борасида менга буюртма қилиб ёздирган ва шу сценарий асосида дастлабки ҳаракатлар бошлаган “Ozbekkino” раҳбарияти ҳам менга аниқ ва асосли жавоб айтган эмас. Бадиий Кенгашдан ўтган, фильм учун асос бўлган сценарий муаллифига нисбатан бу хил муносабатда бўлиш муаллифлик ҳуқуқларини менсимаслик, ҳатто беҳурматлик юз берган бўлса ҳам, буюк аждодимиз Жалолиддин Мангуберди ҳурмати учун мен бу борада, “сувни кўрмай, этик ечмаслик” тарафдори бўлиб келдим.

Шундан келиб чиқиб, мен мазкур ( “Жалолиддин Мангуберди” бўлиши керак эди. Мен шундай ном берганман. Сериалнинг ҳозирги номига менинг алоқам йўқ) телесериал муаллифлиги деярли барча ахборот воситаларида менга нисбат берилгани учун бевосита ёки билвосита қилинган саволларга, ижтимоий тармоқдаги баъзан беҳурматларча ўринли, ўринсиз мурожаатларга, мазахомуз изоҳларга ўзим билмаганим учун, жавоб беролмайман, бу масъулиятни бўйнимга ололмайман. 

Хуллас, масала шундаки, мен айни сериал муаллифиманми, йўқми, бехабарман. Сериал ишлаб чиқарувчилари юқорида келтирган ҳолатлардан бошқа бу борада менга мурожаат қилишмаган. Мени муаллиф сифатида қайд этишаётган ва келтиришаётган, шу баробарида менинг шаънимга ҳам ҳар хил муносабатлар қилаётган турли ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар муаллиф, умуман, сериал борасида асоссиз гаплар, тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликни, мавжуд ахборот олиш, тарқатиш қонунига амал қилишларини тавсия қиламан. 

Агентликдан олган маълумотларимга кўра, шу нарса маълумки, кейинги ҳаракатларда сериал давлат маблағига эмас, ҳомийлар ёрдамида олинадиган бўлган. Мавжуд қонунларга кўра, хусусий сутдиялар ишлаб чиқарадиган фильмлар тадбиркорлик саналади, бу хил ишлаб чиқаришга, гарчи кино сиёсатига масъул давлат муассаси бўлса ҳам, “Ozbekkino” миллий агентлиги, мафкуравий томонидан бошқа жиҳатларига аралашишига йўл қўйилмайди. 

Шундан келиб чиқиб, сериал борасида маълумотларни агентликдан ҳам, мендан ҳам эмас, сериал ишлаб чиқаришга бевосита масъул бўлган “Best organaizer” МЧЖдан олиш мақсадга мувофиқ, деб ўйлайман.

 Жалолиддин Мангуберди бошқа барча халқлар учун, жумладан, биздан бошқа туркий халқлар учун ҳам Чингиз босқинига қарши курашган, уни бир неча бор мағлуб қилган моҳир саркарда, Хоразмшоҳлар салтанатини тиклашга, сақлаб қолишга уринган султон, холос. Биз ўзбеклар учун эса у аввало миллий қаҳрамон. Миллий қаҳрамон бўлишнинг ўзига хос юки, масъулияти, шон-шарафи бор. Миллий қаҳрамон образи миллат ва халқнинг юрт, миллат ҳақидаги қадриятларини, фазилатини, умуман, бугун ўзбек миллати суяниб турадиган устунларни ўзида тимсоллаштиради, миллатда ғурур ва ифтихор, ватан, миллат туйғусини пайдо қилади, уни тарихий хотира билан тўйинтиради, миллий руҳни жипслаштиради. Шундай экан, “Мендурман Жалолиддин” сериалига ҳам ана шу ҳолат ва масъулиятдан келиб чиқиб, фикр билдирган, мулоҳаза қилингани маъқул деб ҳисоблайман. 

Бир нарсани унутмайлик, Жалолиддин Мангуберди, муаллиф ким бўлишидан қатъи назар, у ҳаммамиздан улуғ, чунки у ўзида бутун бошли халқ қуввати ва қудратини, шон-шавкатини, шарафини, ўзлигини  мужассам қилади. Шу талабга жавоб берган ҳар қандай ташаббус, сценарий, фильм ҳурматга, эҳтиромга сазовордир.

 P/S: Мен ёзган сценарий туркиялик ноширларнинг таклифи билан яқинда Туркияда турк тилида алоҳида китоб ҳолида чоп қилинди.

Назар Эшонқул


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионатида терма жамоадан ҳеч нима кутманглар"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.

Абдуқодир Ҳусанов «Барса»га ўтиши мумкин — Деку уни «келажак ҳимоячиси» деб билади

Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.

Даҳшат! Эрон биринчи марта замонавий вертикал ракеталардан фойдаланмоқда

Бу ҳақда "Ozod Iran" нашри хабар берди.

Иcроил «Қизил тўй» операцияси доирасида 12 дақиқа ичида Эроннинг ҳарбий раҳбарларини йўқ қилди

2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.

Исроил можаросига аралашган учинчи давлат Эрон томонидан зудлик билан жазоланади

Бу ҳақда Ислом Республикаси Миллий хавфсизлик олий кенгаши баёнотида айтилади.

Ўзбекистон Боливияга мағлуб бўлди

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга қарши имкониятни бой берди.

"Эрон бу урушда ёлғиз эмас..."

У Исроилнинг Эрон ядровий ва ҳарбий объектларига қарши давом этаётган операциясини қоралади.

Маҳмуд Мурадов чехиялик моделнинг қўлини сўради

Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси иккинчи маротаба уйланиш арафасида.

Ўзбекистонлик 3 футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга жўнаб кетди

Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.

"Шу дам олиш кунлари АҚШ Эронни кенг кўламли бомбардимон қилишни бошлайди" - манба

Қўшма Штатлар Эронни кенг кўламли бомбардимон қилишни бошлайди.

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

Ўқитувчи аёл Ислом Каримов номидан хат ёзиб, ҳокимдан 700 минг доллар сўрагани маълум бўлди

Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.

Ута Абе Диёра Келдиёровага "вызов" ташлади

Келдиёрова бу ерда бўлмаганидан хафсалам пир бўлди. Умид қиламанки, у қайтади, шунда мен ундан қасос оламан

Доллар ва евро кескин кўтарилди

Марказий банк 2025 йил 13 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

Эрон махсус кучлари уриб туширилган учинчи Исроил самолёти учувчисини қўлга олди

Ҳозирча ҳеч қандай расмий тасдиқ йўқ.

Россия огоҳлантирди ва АҚШ ҳаракатларини қоралади

Россия огоҳлантирди ва АҚШ ҳаракатларини қоралади

Роналдунинг келажаги деярли аниқ

Криштиану Роналду 2023 йил бошидан буён "Ан-Наср" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Теҳрон Трампга огоҳлантириш юборди

Бу ҳақда NBC News хабар берди.

Эрон бутун Исроил бўйлаб зарбалар берди — Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси

Фарс агентлиги маълумотларига кўра, Эрон бугун Исроилга ҳудудига ҳужумда Kheibar Shekan, Emad, Qadr ва Fattah-1 баллистик ракеталаридан фойдаланган.

Кая Каллас Исроилга “орқадан зарба” бермоқда

Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Кая Каллас тайёрлаган ҳисобот кескин танқидга сабаб бўлди.

Сенат Танзила Норбоева номидан тарқалгани айтилган хабарларни рад этди

Маълум қилинишича, бу каби хабарлар мутлақо асоссиз, ҳеч қандай ҳақиқатга тўғри келмайди.

Яқин Шарқдаги вазият қандай?

Эроннинг ядровий иншоотларига зарбалар унинг ядровий дастурини тўхтата олмайди, деди Франция мудофаа вазири Лекорну.

Эрон Қўшма Штатларнинг Қатардаги базаларига 10 та ракета ва Ироқдаги базасига 1 та ракета учирган

"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси АҚШ базаларига ҳужум юзасидан баёнот берди

Энди "ур ва қоч" даври тугади — агар бундай ҳужумлар яна такрорланса, АҚШнинг Ғарбий Осиёдаги мавжудлиги тезроқ емирилади, дейилади баёнотда.

Эрон АҚШнинг Қатар ва Ироқдаги базаларига ракета учирди

Шунингдек, Эрон Қўшма Штатларнинг Ироқдаги АҚШ кучларига ҳам ракета зарбалари берди, деб ёзмоқда Clash Report.

Фурқат туманида маҳалла раиси ҳокимнинг ҳақорати ортидан вафот этдими?

Йиғилишда маҳалла раислари зиммасига юклатилган вазифалар ижроси юзасидан топшириқлар берилган.

Зеленскийни FPV-дрони ёки снайпер ёрдамида ўлдирмоқчи бўлишганми?

Тергов натижасига кўра, Россия томонидан ёлланган полшалик нафақахўр шахс қўлга олинган

Исроил зарбалари оқибатида Эронда тахминан 500 киши ҳалок бўлди

“Эрон ҳуқуқ ҳимоячилари” инсон ҳуқуқлари ташкилоти эса ҳалок бўлганлар сонини деярли икки баробар кўпроқ деб баҳоламоқда.

Тошкентда 11 ёшли қиз ток уриши натижасида ҳалок бўлди

Фожиа 30 май куни тахминан соат 18.00 да Миробод туманида содир бўлган.

Вашингтон Эрондаги ядровий объектлар тўлиқ йўқ қилинганига 100% ишонч ҳосил қилмаган

Биз Эронда режим алмашишини истамаймиз. Биз бунга уриниб ҳам кўрмаганмиз.

Дамашқдаги православ черковида содир этилган теракт оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди

У черковга кириб, аввал одамларга қарата ўт очган, сўнгра ўзини портлатган

9 ёшли қизини турмушга бермоқчи бўлган эркак қўлга олинди

Қизча тиббий кўрикдан ўтказилган ва унга нисбатан зўравонлик белгилар топилмаган. Аммо ҳодисанинг аниқ тафсилотлари ҳали ҳам маълум эмас.

АҚШ Эронга яна қачон ҳужум қилади?

Бу ҳақда Пентагон раҳбари айтиб ўтди.

Ўзбекистон фуқаролари Эрон ва Исроилни тезда тарк этиши кераклиги айтилди

Яқин Шарқдаги вазият кескин тус олаётгани, жумладан, АҚШ томонидан Эрондаги ядровий обектларга уюштирилган ҳужумлар, ва Яман ҳусийларининг аралашуви ортидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларни фавқулодда огоҳлантирди.

Трампни АҚШ Конституциясини бузганликда айблашмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.

АҚШнинг Эрон ядровий объектларига берган зарбаси: Жаҳон қандай муносабат билдирди?

перацияда B-2 Spirit бомбардимончилари ва Tomahawk қанотли ракеталари ишлатилди.

Бразилияда ҳаво шарида ёнғин чиққач, ерга қулади. Қурбонлар бор

Шар саватида жами 21 киши бўлган. Улардан 13 нафари, жумладан учувчи омон қолган

Сергелида аёллар жанжаллашиши ортидан жавобгарликка тортилди

Текширув жараёнида аниқланишича, аёллар тиббиёт муассасасига тан жароҳатлари билан мурожаат қилмаган.

АҚШ авиацияси Эрондаги учта ядровий объект — Фордо, Натанз ва Исфаҳонга ҳужум уюштирди —Доналд Трамп

Трамп кейинги постида бу АҚШ, Исроил ва бутун дунё учун тарихий палла эканини таъкидлаган.

Данғарада томорқада 55 мингдан ортиқ кўкнори, 40 дан ортиқ наша ўстирилгани аниқланди

Тегишли тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Конгода "Колтан" кони қулаб тушиши оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлди

Расмийларга кўра, юзга яқин одам қутқариб қолинган.

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг беш нафар юқори мартабали аъзоси Исроилнинг ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлди

Шунингдек, эрталаб Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Эроннинг Қум шаҳрида жойлашган уйга берилган зарба натижасида ИИҚКнинг Фаластин бўлими раҳбари Саид Изaдий ўлдирилганини эълон қилди.

Исроил Исфаҳондаги ядровий объектга зарба берди

ЦАХАЛ баёнотига кўра, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари бугун Исфаҳондаги ядровий объектга ҳужум қилган.

Эрон АҚШга таҳдид қилди

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчининг NBC News телеканалига берган интервьюсида айтишича, агар АҚШ Исроилнинг ҳарбий операциясида иштирок этса, Эрон Яқин Шарқдаги америкалик ҳарбийларга зарба беради.

“Эрик” тўфони Мексикага етиб келди

Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.

Буюк Британия ва Венгрия Эрондаги дипломатлари мамлакатдан олиб чиқилганини эълон қилди

Венгрия эса Эрондаги ўз элчихонасини Озарбойжонга кўчирганини эълон қилди.

БМТ Исроилни болаларга нисбатан зўравонлик учун яна «қора рўйхат»га киритди

БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.

Исроил Тебриз аэропорти атрофига ҳаво ҳужуми уюштирди

Исроил Эрон ҳудудида жойлашган стратегик нуқталарга навбатдаги ҳаво ҳужумларини амалга оширди. Эроннинг ISNA агентлиги хабарига кўра, зарбалар Шарқий Озарбайжон вилоятидаги Илхчи ҳудуди ва Тебриздаги Шаҳид Медени халқаро аэропорти атрофида амалга оширилган.

Қозоғистон Экология вазири: "Ўзбекистоннинг экологик вазиятни яхшилашга интилиши жуда юқори даражада"

20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.

Бухородаги боғчада 2 яшар бола ток уришидан вафот этди

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми билан қўзғатилган.

МАГАТЭ Аракдаги ядровий мажмуага етказилганини тасдиқлади

Эроннинг Арак шаҳридаги ядровий мажмуага берилган зарба акс этган тасвирлар эълон қилинди.

Конор Макгрегор тунги клубда тўполон чиқарди

Жабрланувчи клубдан чиқарилган, Макгрегор эса кечани давом эттирган.

Туркия қамоқхоналарида маҳкумлар сони меъёрдан ошиб кетди

Сўнгги икки ойда қамоққа олинганлар сони 13 867 нафарга кўпайган. Бу эса Туркия қамоқхоналари тизимига бўлган юклама кескин ортганини кўрсатади.

Европа 2028 йилдан Россия газини тўлиқ тақиқламоқчи

Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.

Ғазодаги Исроил ҳужумлари: 69 киши ҳалок бўлди, юзлаб яраланган

Ҳужумлар 19 июн куни эрталабдан бошланган бўлиб, асосан аҳоли зич жойлашган туманларни ва инфратузилмани нишонга олган.

Хоразмда 18 ёшли ўсмир Тicо’да ЙТҲга учраб, вафот этди

Н.Ш. ўз бошқарувидаги Tico автомашинасида тезликни ошириб, бошқарувни йўқотган

Эрон Ҳормуз бўғозини миналаши мумкин - The New York Times

АҚШ Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш борасида 24-48 соат ичида қарор қабул қилиши кутилмоқда

Трамп Эронга якуний ультиматум қўйди

“Сўзсиз капитуляция” талабининг моҳияти оддий — Теҳрон таслим бўлиши керак

Исроил-Эрон можораси Покистон хавфсизлиги учун таҳдид сифатида баҳоланмоқда

Исроил ва Эрон ўртасидаги ҳарбий зиддият кучайиши Покистонда хавфсизликка оид жиддий ташвишларни келтириб чиқармоқда. Исломобод Исроилнинг ҳужумларини кескин қоралаб, можора чегараларидаги беқарорлик ва ажралувчи гуруҳлар фаоллашувидан хавотирланмоқда.

Хитойдан Эронга учирилган «сирли» самолётлар радардан ғойиб бўлган

The Telegraph нашрига кўра, Хитой Эронга камида учта юк самолёти жўнатган. Улар мамлакат ҳаво ҳудудига яқинлашганда радарлардан йўқолган. Бундай ҳаракат Исроилнинг ҳужумлари фонида жиддий шубҳалар уйғотмоқда.

Турк самолётлари Исроилни ҳимоя қилаётгани рад этилди

Ижтимоий тармоқларда турк самолётлари Исроилни ҳимоя қилиш масъулиятини ўз зиммасига олгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

Жиззахда эр қидираётган 8 нафар қизга тушунтириш ишлари олиб борилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.

Тошкентда эркак аёлини бензин сепиб, ёқиб юборди

Маълум қилинишича, 42 ёшли эркак аёли билан доимий тарзда жанжаллашиб келган.

Туркманистондаги “Жаҳаннам дарвозаси” ёнишдан тўхтамоқда

Айни пайтда сайёҳлар “Жаҳаннам дарвозаси”ни кўришга интилмоқда

Россиянинг Швециядаги савдо ваколатхонасига дрон ёрдамида бўёқ солинган пакет ташлаб кетилди

Шуни қайд этишга мажбурмизки, Швеция ҳукумати яна бир бор ўзининг халқаро-ҳуқуқий мажбуриятларини бажара олмаган

Трамп Эроннинг ҳаво ҳужумлари тўлиқ назоратга олинганини маълум қилди

“Энди биз Эроннинг ҳаво фазоси устидан тўлиқ ва мутлақ назоратга эгамиз”, - деди у.

Ҳўрмуз бўғози яқинида икки танкернинг тўқнашувидан сўнг уларда ёнғин юзага келди

Унинг суғуртачиси ҳақида маълумот тармоқ базаларида мавжуд эмас.

Трамп Исроилнинг режасига кескин қарши чиқмоқда

Бу ҳақда Axios манбаси хабар берди.

Ғарбий Эронга янги авиаҳужумлар амалга оширилди

Телевидениянинг маълум қилишича, Исроил ҳарбийлари вакили (номи ошкор этилмаган) ҳужумлар амалга оширилганини тасдиқлаган.

Исроил Натанз ядровий заводидаги центрифугаларни йўқ қилди

Исроилнинг 13 июн куни амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида Натанзда жойлашган асосий ядровий заводидаги уранни бойитиш центрифугалари бутунлай йўқ қилинган бўлиши мумкин. АЭХА бу ҳодисани радиацион ва кимёвий ифлосланиш келтириб чиқарган жиддий авария сифатида баҳоламоқда.

Пентагон Яқин Шарққа қўшимча ҳарбий кучлар юбормоқда

АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Яқин Шарқдаги марказий ҳарбий округ ҳудудига қўшимча ҳарбий кучлар ва воситалар юборилишини маълум қилди. Бу қарор Америка қўшинларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.

Исроил Теҳронда яна бир расмий шахсга ҳужум уюштирди

Clash Report нашрига кўра, Теҳроннинг шимолий қисмидаги ракета ҳужуми маҳаллий расмийлардан бири яшайдиган уйга тўғри келган.

21 мусулмон давлати Исроилнинг Эронга қарши ҳаво ҳужумларини қоралади

Миср давлатига қарашли MENA ахборот агентлиги хабар беришича, бу қўшма баёнот 16 июнь куни, Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абделатти ташаббуси билан, Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Жанубий Осиёдаги ҳамкасблари билан кенгашлардан сўнг эълон қилинган.

Исроил Эрон раҳбари Ҳоманаийнинг яқинларини бирма-бир йўқ қилмоқда

86 ёшли Олий раҳбар Оятулло Али Ҳоманаий борган сари яккаланаётгани кўзга ташланмоқда. Унинг асосий ҳарбий ва хавфсизлик маслаҳатчилари Исроилнинг ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган, бу эса унинг яқин маслаҳатчилар доирасида катта бўшлиқ қолдириб, стратегик хато қилиш эҳтимолини оширмоқда.

Исроил ва Эрон ўртасидаги қуролли тўқнашувлар юзасидан Ўзбекистон фуқароларига мурожаат ​​​​​​​

Ташқи ишлар вазирлиги Исроил ва Эрон ўртасидаги қуролли тўқнашувлар борасида юртдошларимизга мурожаат йўллади.

Москвадаги адвокат мижозини квартира учун ўлдириб, жасадини ҳайвонлар кремацияси печида ёқиб юборди

Жиноятдан сўнг Зуев шериги билан бирга ўлдирилган одамнинг жасадини ўзига тегишли чорвачилик фермасида ҳайвонлар учун мўлжалланган кремация печида ёқиб юборган.

"Толибон" Термиздеги бозорга 40 ёшгача бўлган аёллар киришини тақиқлади

Бу ҳақда маҳаллий сотувчилар хабар беришган.

Эрон Исроилга эрталабгача ҳужум қилади — манба

Бу ҳақда Ислом Инқилоби Қўриқчилари Корпуси (ИИҚК) хабар берди, деб маълум қилади Fars агентлиги.

Генераллардан то Трампгача: Нетаньяху кимнинг сўзини тинглаяпти?

Исроил тарихидаги энг кўп хизмат қилган бош вазирнинг сиёсий фаолияти унинг шахсий миссияси — Исломий Республика Эрондан келаётган таҳдидлар ҳақида дунёга огоҳлик бериш билан белгиланган.

Эронлик қиз ноласи: "Илтимос, гўзал Теҳронимни Ғазога айлантирманг"

BBC.com нашри Эрон фуқароларининг ички кечинмалари ва фикрлари билан ўртоқлашди. Қуйида шу мақолани эътиборингизга ҳавола қиламиз.