"Мен ҳам оддий одамман": Янги Зеландия бош вазири "омикрон" туфайли тўйини бекор қилди

"Мен ҳам оддий одамман": Янги Зеландия бош вазири "омикрон" туфайли тўйини бекор қилди

Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн мамлакатда янги карантин чекловлари жорий этилишига бағишланган матбуот анжуманида ўзининг тўйи бекор қилинганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters.

"Омикрон" тарқалиши муносабати билан Янги Зеландия душанбадан "қизил" даражага ўтмоқда: ниқоб режимига риоя қилиш кучаяди.

Барлар ва ресторанлар каби ёпиқ жойлар, шунингдек, туғилган кунлар ва тўйлар каби тадбирлар бир вақтнинг ўзида кўпи билан 100 киши билан чекланади ва CОVID-19 эмлаш сертификати бўлмаса, чегара фақат 25 киши бўлади.

«Менга келсак, тўйим бўлмайди», деди у ва бошқалардан фарқи йўқлигини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!