Мексика ғарбидаги Гвадалахара шаҳри четидаги жарликда қидирув олиб бораётган расмийлар инсон жасадлари қолдиқлари солинган 45 та қопни топишди. Улар ўтган ҳафта бедарак йўқолган етти фуқарони қидираётган бўлган.
Қопларда эркакларнинг ҳам, аёлларнинг жасадлари қолдиқлари бўлган, улар нечта инсонга тегишли экани ҳозирча аниқ эмас. Расмийлар қидирув ҳали яна бир неча кун давом этишини маълум қилишган.
Ҳозирда жами жасадлар сони, улар кимлар ва ўлимига нима сабаб бўлгани каби маълумотларга аниқлик киритилмоқда. Шунингдек, ғойиб бўлган етти инсоннинг қаердалигини излаш ҳам давом эттирилади.
Жасадлар қандай қилиб жарликка ташлаб кетилгани ноаниқ бўлса-да, Мексикада инсонларнинг ғойиб бўлиши билан боғлиқ жиноятлар кўп учрайди. Ҳукумат расмий маълумотларига кўра, ҳозирги пайтда мамлакатда 100 000 дан ортиқ одам ғойиб бўлган, уларнинг аксари уюшган жиноий гуруҳларнинг қурбонлари бўлишган.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.