Мексика терма жамоаси футболчилари блогер Stevewilldoit томонидан совға қилинган қимматбаҳо Rolex соатларини қабул қилишдан бош тортди. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.
Маълум қилинишича, ЖЧ-2026 1/16 финалида Эквадорга қарши (2:0) ўйиндан олдин блогер мексикаликлар йиғинига ташриф буюрган. У футболчиларга нархи 30 мингдан 90 минг АҚШ долларигача бўлган Rolex соатларини совға қилган. Совғаларнинг умумий қиймати тахминан 1 миллион долларга тенг бўлган.
Stevewilldoit бу совғани ўзи аввал Мексикада яшаганлиги, шунингдек, терма жамоанинг 1/8 финалга чиқишига 2 миллион доллар тиккани сабабли тақдим этганини айтган.
Бироқ Мексика терма жамоаси футболчилари соатларни қайтаришга қарор қилди.
ФИФА қоидаларига кўра, футболчилар ўйин натижасига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган қимматбаҳо совғаларни қабул қила олмайди. Мазкур талабни бузганларга жарима солиниши, шунингдек, икки йилгача футболдан четлатиш жазоси қўлланилиши мумкин.
1. 🇺🇿 Ўзбекистон — Марказий Осиёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи. Ўзбекистон 2025 йилда 9,9 миллиард долларлик олтин экспорт қилди. Марказий банк захираси — 415,5 тонна олтин. Бу дунёдаги энг йирик захиралардан бири.
Бугун, 5 август куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) мажлислар залида миллий терма жамоа бош мураббийи Фабио Қаннаваро иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Мутахассислар куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ сув ичиш ва болалар ҳамда кексалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратишни тавсия этмоқда.
Латвия Миллий Қуролли кучлари штаби офицери Янис Слайдинш Россия ва Беларус президентларидан ҳам худди Венесуэла ва Эрон раҳбарларидек "қутулиш" кераклигини маълум қилди.
Қорақалпоғистонда фермер хўжалигидан газ учун асоссиз ундирилган 96 млн сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди. Ўрганишларда газ сарфини аниқлашда асосий қурилма ўрнига юқорироқ кўрсаткич қайд этган иккинчи ҳисоблагич маълумотларидан фойдаланилгани аниқланди.
Ҳароратнинг бор-йўғи 1 даражага кўтарилиши матча чойи ҳосилига ва унинг ўзига хос таъмига жиддий хавф туғдирмоқда. Натижада чой тобора тахирлашиб, нархи сезиларли даражада ошиши мумкин.
Испания Ички ишлар вазири Фернандо Гранде-Марласка Сеута анклавига кирган 72 минг нафар муҳожирдан 70 минг нафари аллақачон Марокашга қайтарилганини маълум қилди.
Фернандес Магалён автомобил ўғирлаш, товламачилик ва наркотик савдосида ҳам айбланмоқда. Унга нисбатан АҚШ Миллий хавфсизлик бошқармаси ҳам тергов олиб бормоқда.