“Меҳрибонлик” уйлари Миллий гвардияга бириктирилди

“Меҳрибонлик” уйлари Миллий гвардияга бириктирилди

“Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

🏢 Қарорга кўра, “Меҳрибонлик” уйлари, Болалар шаҳарчалари, оилавий болалар уйлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг Болалар уйлари (ўқув-тарбия муассасалари) Миллий гвардияга бириктирилди.

💼 Миллий гвардия таркибида ўқув-тарбия муассасаларида ёшларнинг таълим ва тарбия олиш жараёнларини ҳамда уларнинг бўш вақтини самарали ташкил этишга масъул Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосари лавозими жорий этилди.

➡️ Қарорга кўра, Оилавий болалар уйлари ва Болалар уйларига ҳамда васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болаларга (25 ёшга тўлмаган) Миллий гвардиянинг ҳарбий хизматчи ва ходимлари бириктирилади.

🔎 Бириктирилган ҳарбий хизматчи ва ходимлар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг таълим-тарбия олиш аҳволини ва маиший шарт-шароитларини ўрганади.

📊 Ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчилари ўртасида улар томонидан эришилган натижаларни баҳолаш орқали ўқув-тарбия муассасаларининг рейтинг тизими жорий қилинади.

🎓 2022 йил 1 январга қадар Жамоат хавфсизлиги университетида ўқув-тарбия муассасалари тарбиячиларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш йўлга қўйилади.

✅ 2021 йил 1 ноябрдан “Меҳр дафтари”га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари ташкил этилади.

📂 Ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланаётган, васийликка, ҳомийликка ва оилага тарбияга олинган (патронат) қизларнинг ижтимоий ҳолати ҳар йили камида икки маротаба ўрганиб борилади.

📌 Шунга кўра, бу қизлар “Меҳр дафтари”га киритилиб, уларни қийнаётган масалаларни жойида ҳал қилишга ҳамда ўқув-тарбия муассасаларидан кейинги ҳаётида ўз ўрнини топишига кўмаклашилади.

🩺 Шунингдек, ҳар йили 25 нафар ўқув-тарбия муассасалари тарбиячилари Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги санаторийларда бепул даволанади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!