Меҳнат мигрантларининг Россия иқтисодиётига қўшган ҳиссаси тилга олинди

Меҳнат мигрантларининг Россия иқтисодиётига қўшган ҳиссаси тилга олинди

Марказий Осиё Россия учун имтиёзли ҳамкордир. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко ташкилотчиси “Валдай” клуби бўлган “Россия – Марказий Осиё: беқарорлик шароитидаги ҳамкорлик ва тараққиёт” II Марказий Осиё анжуманида маълум қилди.

“Россия учун бу минтақа алоҳида муҳим аҳамиятга эга. Бу табиий қўшни, имтиёзли ҳамкор”, - деди у ва бундай мақомга умумий тарих, кучли маданий алоқалар ва гуманитар мулоқотлар кўмаклашаётганини қўшимча қилди.

Руденконинг таъкидлашича, Марказий Осиё мамлакатлари мустақиллик йиллари даврида дуч келган қийинчилик ва чақириқларга қарамасдан, минтақа “барқарорлик гўшаси” бўлиб қолмоқда.

“Бу йил минтақа мамлакатлари билан дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаяпмиз. Бу давлатлар катта йўлни босиб ўтишди ва нафақат мустақил суверен давлатлар, балки умумий манфаатлар, вазифаларга эга ягона минтақа сифатида ҳам шаклланишди”, - деди Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари.

Унинг фикрича, мустаҳкам ҳамкорлик ҳақида қуйидаги рақамлар далолат беради: Россия ҳудудида Марказий Осиё мамлакатларининг 4 миллиондан зиёд фуқаролари доимий асосда бўлиб туришибди. Руденко бу ҳамкорлик икки томонлама хусусиятга эга эканини урғулади: агар меҳнат мигрантлари Россия ЯИМнинг қарийб 8 фоизини ташкил этса, Россия, ўз навбатида, минтақадаги энг йирик инвестордир – 2010 йилдан 2021 йилгача жамланган инвестициялар ҳажми 30,5 миллиард долларни ташкил этган.

Россиянинг Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ҳам ўисб бормоқда – ўтган йили у 37 миллиард долларга етган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!