Агар УҚКнинг Смоленск АЭСга ҳужум қилишга уриниши ҳақидаги маълумот тасдиқланса, Россия Украинадаги учта АЭСга бир вақтнинг ўзида ҳужум қилиш сценарийсини кўриб чиқиши керак бўлади, деб ёзди Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ўзининг Telegram-каналида.
"Агар Смоленск (Десногорск) АЭСга НАТО ракеталари билан ҳужум қилишга уриниши тасдиқланса, Россиянинг Жанубий Украина АЭС, Ровен АЭС ва Хмельницкий АЭСга, шунингдек, Шарқий Европадаги ядровий объектларга бир вақтнинг ўзида зарба бериш сценарийсини кўриб чиқиш керак. Уяладиган нарса қолмади", — деб ёзди Медведев.
Аввалроқ якшанба куни баъзи Telegram-каналларда Украина қўшинлари Смоленск вилоятидаги Десногорск атом станциясига ракета билан ҳужум қилишга урингани ҳақида хабар берилган эди.
Смоленск АЭС Десногорск шаҳридан уч километр узоқликда жойлашган, “Концерн Росэнергоатом” АЖ концернининг филиали ҳисобланади. 1982 йилда ваолияти бошланган. Станция йилига 20 миллиард кВт/соатга яқин электр энергиясини ишлаб чиқаради.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.