Маймунлар тўла оролдаги вайрона қалъа

“Шри-Ланкани тўла маънода тушуниш учун албатта орол марказидаги Сигирия қоясига бориш керак”, деган гапда жон бордек. Бу қояда Сигирия номи остида машҳур бўлган қалъа бор. Табиат гўзаллигини ўзида намоён қилган мазкур қоя ЮНЕСКО томонидан инсониятнинг жаҳон мероси рўйхатига киритилган.
Сигирия қалъаси денгиз сатҳидан 370 метр баландликда барпо этилган. Айни дамда қалъа вайроналари сайёҳларни ўзига жалб қилади. Тарихчиларнинг фикрича, муҳташам қалъа эрамиздан аввалги V асрда қирол Датусеннинг катта ўғли Касапа томонидан қурилган. Касапа ўзи барпо қилган қалъа атрофи мамлакатнинг янги пойтахти бўлишини орзу қилган эди. Чунки мустаҳкам деворлари билан машҳур бўлган бу қалъа ташқи ҳужумлардан муҳофаза қилиш имкониятларига эга эди. Қиролнинг саъй-ҳаракатлари зое кетмади. Биллур фавворалари, сўлим боғлари билан машҳур қалъа ўзининг буюклиги билан одамларни лол қолдирарди. Буни қалъанинг ҳозиргача сақланиб қолган ҳимоя тизимидан ҳам билсак бўлади.
Қалъага “Шер қояси” дея ном берилган. Бунга қояга элтувчи йўлларнинг шер панжасига ўхшаб кетиши сабаб бўлса, ажабмас.
Ҳозир бу йўллар сақланиб қолмаган. Аммо шернинг панжасини эслатувчи кўриниш мавжуд. Муҳташам сарой ҳам нураб бўлган. Айни дамда сайёҳлар саройнинг бир қисминигина кўришлари мумкин, холос.
Сарой қолдиқларининг ўзиёқ бу ерда Осиё дабдабасини намоён қилади. Қоя тепасига чиқишингиз билан қалъа деворларини томоша қилиш имкониятига эга бўласиз.
Сигирия узоқ муддат ўз сирларини яшириб ётган. XIX асрга келибгина англиялик олим Жонатан Форбс томонидан кашф қилинди. Унгача Сигирия XVI-XVII асрларда бир-икки марта эсланган. Бугунги кунда қалъа нафақат вақт синовлари, балки вайронкор урушлар туфайли ҳам вайронага айланиб улгурди.
Қирол Касапанинг укаси Могаллан ўз қариндошлари устидан ғалаба қозонгач, пойтахтни аввалги жойи – Анурадхапуру шаҳрига қайтарди. Касапа эса мағлубиятга учрагани боис, ўз жонига қасд қилди.
Сигирия қалъаси ҳақида турли тахминлар бор. Айримлар қалъани аввалига монастир бўлганини айтишади. Бу ғоя тарафдорларининг айтишича, Сигирия аслида қадимий ибодатхоналар мажмуйи бўлиб, қирол Касападан аввал ҳам бор эди. Тарихчилар ҳам қалъа барпо этилишидан аввал мазкур қояда ибодатхона мавжуд бўлганини таъкидлашади. Қоядаги ғорда аёлларнинг сурати ҳам мавжудлиги, қадимда бу ерда ибодатхона бўлганлигини исботлаши айтилади. Олимларнинг фикрича, қояда одамлар эрамиздан аввалги 5 минг йилликдан бошлаб яшаган.
Сигирия қояси ўзининг гўзаллиги билан машҳур. Унинг гўзаллигини қоянинг энг теппасига чиқибгина томоша қилиш мумкин. Қоядаги ғорлар хам бир-биридан ўз вазифаси ва гўзаллиги билан ажралиб туради. Мураккаб Сув омборлари тизими ҳам кишини ҳайратга солади. Ҳар гал ёмғир ёққанида омборлар сув билан тўлади ва ариқлар орқали Сигирия қалъасидаги боғлар бўйлаб айланади. Фаввора ва ҳовузлар орол марказида жойлашган.
Оролда маймунлар жуда кўп. У ерга бориш осон эмас. Пойтахт Коломбодан йўлга чиққан сайёҳ Дамбулла шаҳрига етиб олса бўлгани, у ерда бошқа транспортга ўтириб, 4 соат давомида айланма йўллар, тоғ сўқмоқлари, осма кўприклар орқали кўзлаган манзилига етиб олади.
Йўллар кўринишига қараб “Фил”, “Шер”, “Кобра” йўллари деб аталади. Қирол Касапанинг фавворалар билан машҳур қасри ҳозир йўқ бўлиб кетган. Аммо вайроналарнинг ўзини ҳам бир марта кўриш орзусида бўлган минглаб сайёҳлар ҳар йили Сигирия томон йўлга чиқишади.
Manba: uza. uz
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!
Исроил Россияни Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришдан тийилишга чақирди
Исроил молия вазири Элькин Россиядан Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бермасликни сўради.
Маданият вазири коррупцияда айбланиб судга тортилади
Маданият вазири коррупция ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланиб судланади.
Маҳмуд Мурадов: "Тахминан 700 минг АҚШ доллари минусга кирдим"
Muradov Professional League ММА ташкилоти нима учун мусобақалар ташкил қилмаётганининг сабаби ҳам айтилди.
Юраги уриб турган бемор ўлганга чиқарилди ва унинг ички аъзоларидан фойдаланишди
Органларни харид қилиш ташкилотлари шифокорларни беморларга ўлимни тезлаштирадиган дориларни юборишга ундамоқда.
Айрим мактабларда қизларга юбка кийиш тақиқланди. Ота-оналар норози!
Таълим вазирлиги ота-оналарнинг шикоятларига жавоб берди.
Ҳиндистон ўз талабаларига Ўзбекистондаги университетда ўқишни тақиқлади
Душанба куни Ҳиндистон Тиббиёт Кенгаши (NMC) тиббиёт йўналишидаги абитуриентларга Марказий Америкадаги учта ва Ўзбекистоннинг бир тиббиёт университетига бакалавриат даражасида тиббий таълим олишдан қатъий тийилишни қатъий тавсия қилди.
Фарғонада шифокор адашиб беморнинг соғлом оёғини кесиб ташлади
Сўнгра беморнинг ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, бирор-бир тиббий кўрсатма бўлмагани ҳолда унинг “чап оёқ сон соҳасини ампутация қилиш” режасини ишлаб чиққан.
Бугундан мижозларга кредит ажратишда янги тартиб кучга киради
Агар сиз охирги 6 ойда банкдан ҳеч қандай кредит олмаган бўлсангиз ёки илк марта кредитга мурожаат қилаётган бўлсангиз, банк қарз юкини ҳисобламаслиги мумкин.
Европа нега Россияга қўллаётган санкцияларни Исроилга ҳам жорий этмаяпти?
Мерц Европа нега Россияга қўллаётган санкцияларни Исроилга ҳам жорий этмаётганини тушунтирди.
Ҳусановнинг "Сити"даги энг яқин дўсти жамоадан кетмоқда
"Манчестер Сити" марказий ҳимоячиси Витор Рейс фаолиятини Испанияда давом эттиради.
Кеча Ўзбекистонда энг иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди!
Бу хақда Ўзгидромет хабар бермоқда.
Тошкентда андижонлик "доставкачи" йигитни зўрлаган 2 нафар аёл қамалди
31 ёшли С.А. пиццани олиб қўлига доставкачига пул тутқақазади ва уйга таклиф қилади.
“UzAuto Motors” янги тўлов шартларини эълон қилди
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Машҳур блогер Абдурозиқ Дубай аэропортида ҳибсга олинди
Расмий идоралар ҳозирча бу ҳодисага изоҳ бермаган ва иш тафсилотларини ошкор қилмаган.
Дунёда гўзал бир халқ борки, унинг маданияти бутун дунё эътиборини тортмоқда
Дунёда 100дан ортиқ давлат борки, уларнинг ҳар бирига хос тарих, маданият ва миллийлик бор ва булар инсонни ўзига жалб қилади. Дунёда гўзал бир халқ борки, унинг маданияти бугун бутун дунё эътиборини тортмоқда. Сиз Қорақалпоғистон ҳақида билармидингиз?!
Полянский: Ҳозир Киевда Ғарб маблағларини ўзлаштирганликни фош этувчи ҳужжатлар йўқ қилинмоқда
The American Conservative нашрининг хабар беришича, Доналд Трамп Украина ҳукуматининг Америка ҳарбий ёрдамини ўзлаштирганига жавобан қатъий чоралар кўриши мумкин.
Туркия парламенти депутати Эрдоғанни кескин танқид қилди
Исроилга авиация ёқилғиси Искендерундан, аскарларнинг овқати Аланиядан, сув эса Манавгатдан етказиб берилмоқда.
Нарендра Моди Индира Гандининг рекордини янгилади
Биринчи ўринда Ҳиндистоннинг биринчи бош вазири Жавоҳарлал Неру жойлашган.
"ҲАМАС менимча ўлишни хоҳлаяпти..."
Макрон жуда яхши йигит. Менга ёқади, лекин бу баёнот ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас
Тошкент вилоятида адвокат 20 минг доллар пора билан қўлга тушди
Адвокат маҳкумни қамоқдан чиқариш эвазига 30 минг доллар сўраган.
Шавкат Мирзиёевни ҳақорат қилган шахс Озарбайжонда қўлга олинди
Бу ҳақда Озарбайжон Бош прокуратураси хабар берди.
Қашқадарёда болаларга ноқонуний диний таълим берган шахс қўлга олинди
У ушбу таълим учун ҳар бир ўқувчидан 100 АҚШ доллари миқдорида тўлов олган.
Филиппиндаги тошқинлар оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди
Яна 11 киши бедарак йўқолди хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Шавкат Мирзиёев Россия президентига ҳамдардлик билдирди
Россиянинг «Ангара» авиакомпаниясига тегишли Ан-24 самолёти 24 июл куни Амур вилоятида ҳалокатга учради.
Грецияда йирик ўрмон ёнғини: бир нечта қишлоқ аҳолиси мажбуран эвакуация қилинди
Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.
АҚШ Гарвард университетининг чет эллик талабалар учун визага ҳомийлик қилиш ваколати устидан тергов бошлади
Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио ижтимоий тармоқда ёзди.
Ғазода очлик хавфи: 100 дан ортиқ инсонпарварлик ташкилоти огоҳлантирди
Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.
Украинада коррупцияга қарши органлар ваколатлари чекланишига қарши норозилик намойишлари ўтказилди
Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Россия ва Украина учрашувларининг учинчи раундида тинчлик шартлари муҳокама қилинади
Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.
Ғазода Исроил ҳужуми оқибатида 8 нафар фаластинлик ҳалок бўлди
Бу ҳақда WAFA ахборот агентлиги хабар берди.
Ер тезроқ айлана бошлади – тадқиқот
Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.
Ангренда 14 ёшли қиз 4 нафар йигит томонидан зўрланди
Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан алоҳида назоратга олинган.
Ўзбекистонликлар 1 миллиарддан ошиқ пулини Лабубуга ишлатиб юборишди
Жаҳон маркетплейсларида мазкур ўйинчоқ 22 доллардан 900 долларгача сотилмоқда. Миллий маркетплейсда эса мазкур ўйинчоқларни 45 минг сўмдан топиш мумкин.
Тошкент вилоятида ЙПХ машинаси иштирокида ЙТҲ юз берди
ЙҲХБ хабарига кўра, ҳар иккала ҳолатда ҳам ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган.
Украинада Mirage 2000 қирувчи самолёти қулаб тушди
Украина ҳарбийларининг маълумотига кўра, парвоз вақтида авиация техникасида носозлик юзага келган.
Тошкентда самолёт бортида йўловчи аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркак қамалди
Аёл эса эркакка бу ҳаракатларини тўхтатишини ва ўзини тўғри тутиши кераклигини айтишига қарамасдан, у ўз ҳаракатларини давом эттирган.
Қибрайда қурилиш моллари дўконида ёнғин чиқди
Хабарга асосан, ёнғинни ўчириш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 10:57 да воқеа жойига бориб, 11:17 да ўраб олинган ва ёнғин соат 11:50 да тўлиқ ўчирилган.
Россия радикал каналларга обуна бўлган хорижлик фуқароларини мамлакатга киритмаяпти
Россия чегарачилари сўннги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини радикал диний каналларга обуна бўлгани учун мамлакатга киритишдан бош тортмоқда. Бу ҳолат ТАСС агентлиги ўрганган 20 дан зиёд суд материалларида қайд этилган.
Эрондаги жазирама сув ва электр танқислигига олиб келди
Эронда кузатилаётган ғайритабиий иссиқ об-ҳаво туфайли сув омборларидаги сув сатҳи сўнгги бир асрдаги энг паст даражага тушди. Бу эса мамлакат бўйлаб сув ва электр таъминотида жиддий узилишларга сабаб бўлмоқда.