Машина учун йиғаётган пулдан закот берсам бўладими?

Машина учун йиғаётган пулдан закот берсам бўладими?

Савол: Ассалому алайкум, устоз, Рамазон ойи муборак бўлсин! Мен рўзғордан орттириб, анчадан бери машина олиш мақсадида пул йиғаман. Ҳозирги кунда 30 миллиондан ошиғроқ пулимиз бор. 15 миллион сўмча қарзим ҳам бор. Қарзимни машина олгандан кейин тўлайман деб ният қилганман. Менинг закот беришим қанақа бўлади бу вазиятда. Яна бир саволим, закот ҳар бир оиладан бериладими ёки оила аъзоларини ҳар бири бериши керакми?

- Ваалайкум ассалом. Закот ҳар бир бой киши ўзи учун берадиган ибодат. Агар сизнинг минадиган машинанингиз бўлмаса, унга йиғаётган маблағингиздан закот бермайсиз. Чунки улов ҳам ҳожати аслиядан ҳисобланади. Агар машинага анча вақт маблағ жамғарадиган бўлсангиз, закот берсангиз эҳтиётни ушлаган бўласиз. 
Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!