Илк бор Лондон сўзини эшитганингизда хаёлингизга Биг–Бен, Тауер кўприги ёки афсонавий телефон шахобчалари келиши мумкин. Шунга қармасдан, шаҳарда мунтазам сайр қилувчи икки қаватли қизил автобусни эсламасдан илож йўқ. Нега бу транспорт тури қизил рангда ва икки қаватдан иборатлигини билиш барчага қизиқ бўлса керак.
Лондонда ХIХ асрнинг 20-йилларига келиб мутахсассислар томонидан “Омнибус” (илк автобус русуми) йўлга қўйилган. Дастлаб улар отларнинг машаққатли кучи ёрдамида йўловчи ташишган бўлса, кейинчалик “омнибус” рельслар ёрдамида ҳаракатланиб, ривожлана бошлаган.
Аммо Буюк Британия аҳолисининг сони ақлбовар қилмас даражада ўсавергач, 1847 йилга келиб, икки қаватли автобус жорий этиш ўйлаб топилди ва йўлга қўйилди. Лекин бу транспортда ҳаракатланиш жуда ноқулай эди. Орадан 5 йил ўтгач автобусда йўловчилар учун қулай шароитлар яратилди.
“Омнибус” эса ўз номи ва шаклини сақлаб қолди.
Қизил ранг эса айнан, ёмғир-қор мавсумларида кўзга ташланиб туриш мақсадида танланган. Маълумки, Лондонда салқин об-ҳаво шароити кўп учрайди, бу эса автобусда ҳаракатланувчи аҳолига ҳам қулайлик яратади.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.