Машҳур логотиплар ичида яширинган 10 сир

A A A
Машҳур логотиплар ичида яширинган 10 сир

Бугунги кунда қаерга қарасангиз, брендларга кўзингиз тушади. Атрофимизда турли брендларнинг ўзига хос белгилари, ёрлиқлари кўпки, улар нимани англатишига унчалик аҳамият қаратмаймиз. Биз эътиборингизга ҳавола этмоқчи бўлган 10 та логотип ўз ичига жуда қизиқ ва ғайриоддий сирларни олган.

1. Hyundai

Машҳур логотиплар ичида яширинган 10 сир
Сизнингча, “H” кўринишидаги логотип Жанубий Кореянинг “Hyundai” автомобиль ишлаб чиқарувчи корхонаси номининг биринчи ҳарфини англатадими? Аслида эса бу шаклда икки инсоннинг бир-бирига қўл бериб тургани акс эттирилган. Уларнинг бири мижоз бўлса, иккинчиси автомобиль сотувчисидир ва бу тасвир муваффақиятли сотувнинг амалга оширилганини ифодалайди.

2. Apple

Машҳур логотиплар ичида яширинган 10 сир
1977 йилда Роб Янофф зиммасига “Apple” компаниясининг логотипини яратиш вазифаси юкланган эди. Янофф бир сумка олма сотиб олиб, ҳафта давомида уларнинг эскизини чизишга уринди. Қанча уринмасин, унинг чизмалари олчани эслатар эди. Олмага тишланганини билдирувчи шакл қўшилганда эса бу муаммо ҳал бўлган. Бундан ташқари, инглиз тилида тишлам сўзи “байт” тарзида талаффуз қилинади. Бу эса маълумотлар ўлчов бирлиги – байт сўзига ўхшайди. Бу сўз ўйини Стив Жобсга маъқул келган.

3. Vaio

Машҳур логотиплар ичида яширинган 10 сир
Ушбу компьютер компаниясининг номидаги дастлабки иккита ҳарф рақамли тўлқин шаклига мосланган. Сўз сўнгидаги “i” ҳамда “o” ҳарфлари эса иккилик саноқ системасидаги 1 ва 0 рақамлари кўринишига эга. Демак, логотип аналог ва рақамли тизимлар бирлашмасини англатади. Шунингдек, мобиль алоқа воситаси ишга тушганда жаранглайдиган мусиқа – телефон клавиатурасидаги V-A-I-O ҳарфларини босганда чиқадиган товушлардан келиб чиққан.

4. Amazon

Машҳур логотиплар ичида яширинган 10 сир
Доим мамнунлик белгисини ифодалаш учун “Amazon” бренди ўзининг логотипида табассумни тасвирлаган. Бироқ дизайн фақатгина бу маънони англатмайди. Биламизки, инглиз тили алифбоси ўз ичига “а” дан “з” гача бўлган ҳарфларни олади. Логотипдаги кўрсатгич белгиси компания орқали ҳар қандай товарни топиш ва буюртма қилиш имкони мавжудлигини билдириш учун “а” ҳарфидан бошланиб “з” ҳарфида тугайди.

5. Toyota

Машҳур логотиплар ичида яширинган 10 сир
T-o-y-o-t-a. Агар синчиклаб қарасангиз, компания номидаги барча ҳарфларни логотипдан топиш мумкин. Аммо бу кўриниш нимани англатади? Балки шляпа кийган ковбой ёки буқа тасвирланган деб ўйлаётгандирсиз. Бундай эмас! Бу белги аслида игна ва ипни англатади. Негаки, ушбу япон автомобилларини ишлаб чиқарувчи корхона ўз ишини тўқув дастгоҳлари ясашдан бошлаган ва шу кунгача ўз логотипини ўзгартирмай сақлаб келмоқда.

6. Continental

Машҳур логотиплар ичида яширинган 10 сир
Бир қарашда жуда содда кўринган ушбу логотип ҳам аслида ўз маъносига эга. Дастлабки иккита ҳарф автомобиль шиналари кўринишида дизайн қилинган.

7. Toblerone

Машҳур логотиплар ичида яширинган 10 сир
Ушбу машҳур шоколаднинг ёрлиғидаги тасвир оддийгина тоғ кўринишини ифодаламайди. “Toblerone” Бернда (Швейцария) ишлаб чиқарилган. Шу туфайли Швейцариядаги Алп тоғларининг тасвирланиши ҳайратланарли эмас. Берн айиқлар шаҳри сифатида танилган ва бутун шаҳар айиқ рамзи билан безатилган. Тоғ тасвиридан ҳам беркитилган айиқни топиш мумкин.

8. BMW

Машҳур логотиплар ичида яширинган 10 сир
Немис автоуловлари компанияси 1916 йилда самолётлар ишлаб чиқаришни бошлаган. Кўпчилик логотипдаги шакл самолётнинг айлантирувчи винтларини акс эттиради деб ўйлашади. Лекин бу аслида компания пайдо бўлган жой – Бавария байроғининг дизайнини ифодалайди.

9. Domino пиццалари

Машҳур логотиплар ичида яширинган 10 сир
1960 йил коллежни тамомлаган Том Монаган “Dominic” деб номланган жойда ижарага пицца савдосини йўлга қўйиш учун 900 доллар қарз олган. 5 йилдан сўнг яна иккита жойни сотиб олади. Бу пайтгача анча машҳурликка эришган жойнинг асл эгаси “Dominic” номининг доимий фойдаланилишига рухсат бермайди. Шунинг учун Том уни “Domino”га айлантиради. Логотипдаги битта нуқта у сотиб олган биринчи ресторанни, иккита нуқта эса кейинроқ сотиб олинган яна иккита ресторанни англатади. Том Монаган ҳар янги жой очилганда биттадан нуқталар сонини ошириб боришни режалаштирган. Бироқ бу пайтда у пиццалар тармоғининг қанчалик катта бўлиб кетишини билмаганди.

10. Unilever

Машҳур логотиплар ичида яширинган 10 сир
“Unilever” – 400 дан ортиқ таниқли брендларни ўзида бирлаштирган улкан корпорация. Корпорацияга қарашли маҳсулотлар ёрлиғида логотипни топиш мумкин. Масалан, “Ax” дезодаранти, “Lipton” чойи, “Ben va Jerri” музқаймоғи, “Dove” шоколади ва бошқалар. Корпорация логотипи 25 та кичик логотипларни ўзида жамлаган бўлиб, уларнинг ҳар бири чуқур маънони англатади. Белгилар корпорацияга қарашли брендларни ифодалайди. Масалан, логотипдан музқаймоқ, асалари каби рамзий ифодаларни топиш мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

АҚШ ва Исроил Эронга гуманитар ёрдам олиб кетаётган самолётни уриб туширди

Бу ҳақда Эрон фуқаролик авиацияси ташкилоти баёнот берди.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Пеп Гвардиола Европанинг гранд терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин

Италия терма жамоаси навбатдаги бор Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганидан сўнг янги мураббий тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Миршаймернинг кескин баёноти: «Трамп ва Нетаньяху Нюрнбергда осилган бўлар эди»

Агар Нюрнберг суд жараёнлари бугун ўтказилганида, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қатл этилган бўлар эди.

Миср кемаси Россиянинг "Арктик Метагаз" газ ташувчисини тортиб олаётгани хабар қилинди

Ливия Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотига кўра, кема ҳозирда қирғоқдан 62 мил узоқликда жойлашган.

"Трамп ҳали ҳам ғалаба қозонганини айтиб келади. Лекин аслида у анча олдин ютқазган эди"

Менимча, Тайван фуқаролари ҳақиқий вазиятга назар ташлаганларида, буни аниқ кўришади.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Эрон: янги ҳаво мудофаа тизими бир нечта АҚШ самолётларини уриб туширди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси маълум қилишича, 3 апрель куни янги ҳаво мудофаа тизими АҚШ ва Исроилга тегишли ҳаво техникасига зарба берган.

Трамп Эрон томонидан уриб туширилган самолёт ҳақида фикр билдирди

Бу ҳақда NBC News нашри хабар бермоқда.

Гвардиоланинг ёрдамчиси: «Ҳусанов шу қадар тезки...»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг ёрдамчиси Пеп Лейндерс ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини ва салоҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.

Эрон Ҳормуз орқали янги йўналиш ишлаб чиқди

Бу ҳақда Қатарнинг Al Jazeera телеканали хабар берди.

Баҳодир Жалолов: “Эркак кишини икки нарса синдиради..."

Олимпия ўйинлари чемпиони, машҳур боксчимиз Баҳодир Жалолов берган интервюларидан бирида эркак кишининг ҳаётидаги энг катта тўсиқлар ва муваффақият омиллари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Бушеҳр АЭСга яна зарба берилди

Бу можаро бошланганидан буён тўртинчиси

Қосим Сулаймоний қариндошлари АҚШда қўлга олинди

АҚШда 2020 йилда ҳалок бўлган генерал Қосим Сулаймонийнинг қариндошлари — жияни ва унинг қизи ҳибсга олингани хабар қилинди.

АҚШ Эрон билан урушда 13 ҳарбий хизматчидан айрилган, 365 нафари эса яраланган

Пентагон маълумотига кўра, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда энг кўп талафотни қуруқлик қўшинлари берган.

Германиядаги қонун ўзгариши Украинача сафарбарликка олиб келиши мумкин

Германияда ҳарбий хизматга оид қонунга киритилган ўзгаришлар жамиятда баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Дональд Трамп Эронга 48 соат берди: “шундан сўнг дўзахни очамиз”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга Яқин Шарқ келишуви бўйича АҚШ шартларини қабул қилиш учун 48 соат муддат берганини маълум қилди.

Венада Россияга қарши санкцияларга қарши митинг ўтди

Намойишда бир неча юз киши иштирок этган.

Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди

Истеъфодаги америкалик дипломат Жим Жатраснинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция сабаб мураккаб сиёсий вазиятда қолган.

Германияда ниқобли шахс поезд йўловчиларига ҳужум қилди

Йўловчилардан бири ҳужумчини ҳожатхонага қамаб қўйишга муваффақ бўлган. Полиция жиноятчини Бонн/Зигбург вокзалида қўлга олди.

Россияда йўловчи поездининг еттита вагони релсдан чиқиб кетди

Челябинск вилояти губернатори Алексей Текслернинг аниқлик киритишича, икки йўловчи оғир тан жароҳати олган, яна 20 киши ҳам енгил жароҳатланган.

"Абадият белгилар: Рамзларда туркий олам” ҳужжатли фильми эълон қилинди (ВИДЕО)

Фильм Туркий маданият ва мерос жамғармаси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, энди TurkDiscovery YouTube платформасида томоша қилиш учун тақдим этилди.

Тошкентда зилзила содир бўлди

Тожикистонда 10 км чуқурликда 5.5 магнитудали зилзила қайд этилди.

Марокаш гиёҳванд моддалар картелига тегишли ер ости туннели Испанияда топилди

Операцияда 250 га яқин полиция ходими иштирок этди. Натижада 27 киши ҳибсга олинди, 17 тоннадан ортиқ гашиш ва 88 килограмм кокаин мусодара қилинди.

Дональд Трамп Эронга янги таҳдид юборди: “Келишувга эришмасангиз, ҳеч нарса қолмайди”

Бу таҳдид Трампнинг Truth Social аккаунтида эълон қилинди.

Дональд Трамп ижтимоий дастурларни қисқартириш орқали ҳарбий харажатларни йирик миқдорда оширишга тайёргарлик кўрмоқда — Bloomberg

Агентликнинг хабар беришича, АҚШнинг 2027 йилги бюджетида асосий эътибор мудофаа соҳасини кенг кўламда кучайтиришга қаратилади.

АҚШ ва Исроил ҳаво ҳужуми Теҳрон яқинидаги Караж шаҳрида қурилаётган B1 кўпригини қисман вайрон қилди

Кўприк минтақани Эрон пойтахти билан боғлайдиган йирик автомагистралнинг бир қисми бўлиши режалаштирилган эди.

Хитойда янги хавфли вирус тарқалмоқда

Хитойда илк бор ўта хавфли SAT1 туридаги вирус штамми аниқланди — касаллик Россиянинг чегара ҳудудларида тарқалмоқда.

Эрон қатъий огоҳлантирди: АҚШ ва Исроил таслим бўлмас экан, уруш тўхтамайди

Эрон расмийлари АҚШ ва Исроил ҳали таслим бўлмагани ҳолда, Теҳронда олиб борилаётган ҳарбий кампания тўхтамаслигини эълон қилди.

Украина террорни экспорт қила бошлади...

Яқинда Ҳиндистонда олти украиналик ва битта америкалик ҳибсга олинган эди.

Теҳронда вайронагарчилик: 46 мингдан ортиқ бинога зарар етди

АҚШ ва Исроилнинг 28 февралдан 2 апрелгача бўлган ҳаво ҳужумлари натижасида Теҳронда 46 437 та турар-жой ва тижорат бинолари зарар кўрди.

Дональд Трамп ва НАТО ўртасида зиддият: республикачилар қарши чиқмоқда

АҚШдаги республикачи сиёсатчилар Дональд Трампнинг мамлакатни НАТОдан чиқариш эҳтимолига қарши чиқмоқда.