Бразилиянинг «Флуминенсе» клуби жамоа ҳимоячиси Марсело билан шартномани бекор қилганини эълон қилди.
Бунга 36 ёшли футболчининг жамоа бош мураббийи Мано Менезес билан келишмовчилиги сабаб бўлди. Бразилия А Серияси доирасидаги «Флуминенсе» - «Гремио» (2:2) учрашувида Менезес Марселони захирадан майдонга тушираётганида машҳур ҳимоячи бош мураббийнинг тактик кўрсатмаларига беписанд муносабатда бўлгач, жамоа устози уни яна қайта захира ўриндиғига қайтариб юборди. Шу куни «Флуминенсе» 90+9-дақиқада гол ўтказиб, якунда муҳим очколарни йўқотди ва ҳозирда турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда.
Учрашувдан кейин «Флуминенсе» клуби Марсело билан ўзаро келишув бекор қилингани ҳақида расман эълон қилди ва унга кейинги фаолиятига омад тилади.
22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида хоккей бўйича КХЛ доирасидаги "Динамо" Минск ва "Спартак" Москва жамоалари ўртасидаги ўйин ўтказилганди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Украина Россиянинг олға силжишини тўхтатишга қодир эмас, бу ҳақиқат. Бу ҳақда америкалик разведканинг собиқ ходими Скотт Риттер YouTube'даги i Judging Freedom каналида айтиб ўтди.
Европа Иттифоқи томонидан электромобилларга бож жорий этилишига қарамай, Хитой 2025 йилда жаҳон бозорида энг йирик автомобил етказиб берувчиси бўлиб қолади.
Нашрнинг ёзишича, янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Буюк Британиянинг душманлари ҳарбий харажатларни кўпайтирмоқда, аммо Буюк Британия мудофаа учун ЯИМнинг 2,5 фоизини таъминлай олмаяпти.
Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) турли позицияларда ўйновчи 21 ёшгача футболчилар орасида тадқиқот ўтказиб, энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди.