Италия бош вазири Марио Драги Украина президенти Владимир Зеленскийни Рим Донецк ва Луганск халқ республикаларида, шунингдек, Украинанинг Херсон ва Запороже вилоятларида ўтказилган “референдумлар” натижаларини тан олмаслигига ишонтирди. Бу ҳақда Италия бош вазири баёнот берди.
Драги телефон орқали мулоқот чоғида Зеленскийга Италия позициясини билдирди.
Жабҳадаги сўнгги воқеалар, шунингдек, Донбассда ҳамда Украинанинг Россия армияси томонидан босиб олинган Херсон ва Запороже вилоятлари ҳудудларида ноқонуний референдумлар ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. Бош вазир Драги Италия ушбу референдумлар натижаларини тан олмаслигига ишонтирди ва Италия ҳукумати Украина халқи ва ҳокимиятини барча соҳаларда қўллаб-қувватлашда давом этишини тасдиқлади.
Зеленский аввалроқ Италияда 25 сентябрда бўлиб ўтган сайловда ғалаба қозонган ва бош вазир лавозимини эгаллаши мумкин бўлган Жоржия Мелонига табрик мактуби йўллаган эди.
“Биз Италиянинг Россия агрессиясига қарши Украинани қўллаб-қувватлашини қадрлаймиз, шунингдек, Италиянинг янги ҳукумати билан самарали ҳамкорлик қилишига ишонамиз”, — деб ёзди Зеленский твиттерда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.